Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Декабр, 2025   |   18 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:12
Қуёш
07:37
Пешин
12:20
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
09 Декабр, 2025, 18 Жумадул сони, 1447

Бану Унайф масжиди — Мадинадаги томсиз тарихий бино

08.08.2025   32043   1 min.
Бану Унайф масжиди — Мадинадаги томсиз тарихий бино

   Мадина шаҳрида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан боғлиқ бўлган бир неча ўнта муқаддас жойлар мавжуд. Улардан бири — Бану Унайф масжиди бўлиб, у Кубо масжидидан жанубий-ғарбий томонга, ал-Уъсба маҳалласига 500 метрдан яқинроқ бўлган масофада жойлашган. 
 

  IQNA ахборот агентлиги Саудия Арабистонининг “VAS” агентлигига таяниб хабар беришича, ушбу тарихий масжид ўз номини Кубо аҳли билан иттифоқчи бўлган Бали қабиласининг тармоғи — Бану Унайф қабиласи номи билан атаган.


   Баъзи тарихчилар ушбу масжидни ”Ас-Субҳ” ёки “Ал-Мусаббаҳ” номлари билан ҳам билишади. Масжид ўзининг асл ва содда меъморчилиги билан танилган: у қора тусли вулқон тошларидан қурилган ва унинг том қисми йўқ. Масжид майдони тахминан 37,5 квадрат метрни ташкил қилади.


Мадина минтақасини ривожлантириш бошқармаси томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан боғлиқ жойларни сақлаш ва Саудия Арабистонидаги “Нигоҳ – 2030 дастури” мақсадларига мувофиқ равишда ушбу масжид капиталь таъмирдан чиқарилди.


Бану Унайф масжиди маданий ва диний туризм лойиҳаларига киритилган бўлиб, Мадина минтақасини ривожлантириш бошқармаси уни амалга оширишни назорат қилмоқда. Бу эса зиёратчиларни Мадинадаги тарихий ва диний жойлар билан таништиришга қаратилган комплекс ёндашувнинг бир қисми саналади. 
 

Манбалар асосида
Илёс Аҳмедов
тайёрлади

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Саида Мирзиёева Мисрда «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари билан учрашди

08.12.2025   68   1 min.
Саида Мирзиёева Мисрда «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари билан учрашди

Маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоялашда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қоҳирада Миср бош имоми, «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди.

«Шайх ҳазратларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдим.

Ўзбекистон билан Миср ўртасида маънавият ва фан-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоя қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Қўшма дастурлар, академик алмашинувлар ва қўлёзмаларни ўрганишни кенгайтириш борасида ўзаро манфаатдорлик билдирилди», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Ўзбекистон янгиликлари