Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Август, 2025   |   17 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:59
Қуёш
05:28
Пешин
12:33
Аср
17:24
Шом
19:32
Хуфтон
20:54
Bismillah
11 Август, 2025, 17 Сафар, 1447
Янгиликлар

Кириш имтиҳони – Қарши шаҳрида давом этмоқда (фотолавҳа)

11.08.2025   749   1 min.
Кириш имтиҳони – Қарши шаҳрида давом этмоқда (фотолавҳа)

Бугун, 11 август куни Қашқадарё вилояти (3-ҳудуд) Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025-2026 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари (тест) давом этмоқда.  
 

Мазкур жараёнда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул раҳбарлари, диний таълим муассасалари мутасаддилари, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар, абитуриентлар иштирок этмоқда. 


Дастлаб абитуриентлар тартиб билан киритилиб, мутасаддилар томонидан тест имтиҳонини ўтказилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тушунтирилди. Шундан сўнг тест синовларига старт берилди.   


Маълумот ўрнида жорий йилда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қайси фанлар бўйича тест синовлари топширилиши ҳақида хабар берган эдик


Имтиҳон жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Кириш имтиҳони – Қарши шаҳрида давом этмоқда (фотолавҳа) Кириш имтиҳони – Қарши шаҳрида давом этмоқда (фотолавҳа) Кириш имтиҳони – Қарши шаҳрида давом этмоқда (фотолавҳа) Кириш имтиҳони – Қарши шаҳрида давом этмоқда (фотолавҳа) Кириш имтиҳони – Қарши шаҳрида давом этмоқда (фотолавҳа)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бу амал гуноҳ экани хаёлингизга ҳам келмаган

11.08.2025   746   1 min.
Бу амал гуноҳ экани хаёлингизга ҳам келмаган

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳ айтар эдилар: "Уйда баъзи нарсалар умумий бўлади, улардан ҳамма фойдаланади. Фақат уларни ишлатиб бўлгач, тайин қилинган жойга қўйиш керак. Мисол учун чойнак, пиёла, совун...".

Ҳаммасининг тайин жойи бор. Шу ўринда муҳим гап бор — бу нарсаларни ишлатиб бўлгач, жойига қўймаслик гуноҳдир! Аммо биз бу гуноҳдан бехабармиз. Чунки ҳар куни такрорланавериб, одатий ҳолга айланиб қолган. Кимдир ўша керакли нарсани ишлатмоқчи бўлиб, топа олмаса, табиий, машаққат ва озор чекади. Бирор мусулмонга азият бериш эса, гуноҳи кабирадир. Ҳеч биримизнинг хаёлимизга бу ишнинг ҳам гуноҳ экани келмаган бўлса керак. Биз нарсаларни жойига қўйишни динга алоқасиз, балки дунёга тегишли, уйни тартиблашга оид иш деб ўйлаб келганмиз.

Ёдда тутинг! Дин кўрсатмаси бўлмаган ҳаётнинг бирор гўшаси йўқ. Барчамиз холис қарайлик, шу нарсага эътибор берамизми, ўзгаларга азият етмаслиги учун умумий нарсаларни ишлатгандан кейин уларни тайин қилинган жойига қўямизми? Аслида, бу нарсалар арзимагандек туюлади, лекин унга беэътиборлик сабабли гуноҳларга мубталомиз. Сабаби, биз динни тўла тушунмаймиз, унинг учун қайғурмаймиз, кўпчилигимизда Аллоҳ таолонинг ҳузурида туриш ҳисси йўқ. Иккинчи тарафдан, жоҳиллик ва бехабарлик ҳам анча урчиган.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Мақолалар