frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Мақолалар

Жиззахлик имомлар “Заковат”да беллашди!

18.08.2025   14716   1 min.
Жиззахлик имомлар “Заковат”да беллашди!

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллик тантаналари арафасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида Жиззах вилояти масжидларида фаолият юритаётган диний соҳа ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

“Заковат” ўйини Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг барча ҳудудий вакилликлари доирасида ўтказилиб, интеллектуал беллашуви билан бир қаторда спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ҳам мусобақалар ташкил этилади.

Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонали домла Жабборов, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Нурали Раимов ва бошқа мутасаддилар интеллектуал беллашув бошланиши арафасида сўзга чиқиб, юртимиз истиқлол айёми муносабати билан ўтказилаётган мусобақанинг аҳамияти ҳақида сўзладилар ҳамда иштирокчиларга омад ва зафарлар тиладилар.

Мазкур мусобақа ва беллашувлар диний соҳа ходимларининг ақлий ва жисмоний фаоллигини ошириш, ўзаро жамоавий ҳамфикрлигини қўллаб-қувватлаш, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятларини ошириш мақсадида Ёшлар иттифоқи ташкилоти ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда тасдиқланган дастур асосида ўтказилмоқда.

20 та жамоа иштирок этган “Заковат” қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Интеллектуал ўйиннинг якунида 1-ўринни Жиззах шаҳар масжидлари ходимларидан иборат “Имом Бухорий”, 2-ўринни Пахтакор тумани масжидлари ходимларининг "Пахтакор" ҳамда 3-ўринни Шароф Рашидов тумани имом-хатибларидан тузилган "Шароф Рашидов" жамоаcи қўлга киритиб, ғолибларга диплом ва  эсдалик совғалари топширилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Жиззахлик имомлар “Заковат”да беллашди! Жиззахлик имомлар “Заковат”да беллашди! Жиззахлик имомлар “Заковат”да беллашди! Жиззахлик имомлар “Заковат”да беллашди!
Янгиликлар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

«Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!»

24.08.2026   12120   1 min.
«Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!»

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизнинг турли ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда давом этмоқда. Мазкур бош ғоя асосида масжидлар ва қабристонларда ҳам ҳашарлар ташкил этилиб, ҳудудлар тартибга келтирилмоқда.

Хусусан, масжидлар атрофи, қабристонлар ва уларга туташ ҳудудларда тозалаш, ободонлаштириш, дарахтларни парваришлаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундай хайрли ишлар юртимиз ободлигига ҳисса қўшиш, муқаддас масканлар ва аждодлар хотирасини эъзозлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ягона Ватан — ягона халқ!

Янги ҳаёт ва янги келажак сари биргаликда!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари