frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Сариосиёда 210 нафар болажонга байрамона совғалар улашилди

02.09.2025   9044   1 min.
Сариосиёда 210 нафар болажонга байрамона совғалар улашилди

 

 

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили Расулжон домла Абдуллаев ва Сариосиё туманидаги “Хожа Алоуддин Аттор” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқодир домла Мирзақуловлар ташаббуси билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ўтгазилган хайрли иш ҳам юзлаб оилаларга байрамона кайфият улашди.


Ҳайрли тадбир давомида Сариосиё туманининг чегара ҳудудида жойлашган 7 та маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг 210 нафар фарзандига мактаб кийимлари, миллий либослар, дўппилар совға қилинди.

Кўрсатилган эътибор ва кўмакдан мамнун бўлган ота-оналар ҳадя улашганлар ҳаққига дуолар қилишди.


Ўз навбатида тадбир ташкилотчилари ҳам келажак ворисларини ватани, халқи фаравонлиги учун муносиб хизмат ва ҳайрли амаллар қиладиган инсонлар бўлишларини тилашди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Озарбайжонлик журналистлар Самарқанддаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

21.08.2026   47111   1 min.
Озарбайжонлик журналистлар Самарқанддаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

"Report" хабарига кўра, ташриф Ўзбекистон бўйлаб медиа-тур доирасида бўлиб ўтди.

Имом Бухорий мақбараси Самарқанд вилоятидаги энг муҳим маънавий ва тарихий обидалардан биридир.

Ташриф давомида Озарбайжон оммавий ахборот воситалари вакиллари Имом Бухорий мақбараси, масжид, музей ва кутубхона вазифасини бажарувчи хонани ўз ичига олган ёдгорлик мажмуаси ҳудуди билан танишди. Журналистларга мажмуанинг яратилиш тарихи, Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек, унинг ислом илм-фанидаги алоҳида ўрни ҳақида сўзлаб берилди.

Медиа-тур иштирокчилари мажмуанинг музей қисмига алоҳида эътибор қаратди. Бу ерда ислом маданияти ва Имом Бухорий меросига оид қўлёзмалар ва турли тарихий материаллар тақдим этилган. Шунингдек, музейда турли мамлакатлар вакиллари томонидан мажмуага совға қилинган Қуръони карим нусхалари ҳам сақланади.

Иштирокчиларга мажмуа турли мамлакатлардан келган диндорлар учун зиёратгоҳ ва алломанинг маънавий меросини асраб-авайлашнинг муҳим маркази эканлиги ҳақида сўзлаб берилди. Журналистлар мажмуанинг меъморий хусусиятлари ва ташриф буюрувчилар учун яратилган замонавий инфратузилма билан ҳам танишди.

Имом Бухорий энг нуфузли ислом уламоларидан бири ва ислом анъанасидаги энг муҳим ҳадис тўпламларидан бири бўлган "Саҳиҳ ал-Бухорий" ҳадислар тўпламининг муаллифи ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари