frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Иффатингиз - тожингиздир

08.09.2025   7658   2 min.
Иффатингиз - тожингиздир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Эй синглим! Сиз бошингизда кўтариб юрган тож бу –  иффатингиздир. Сўзлайдиган энг гўзал сўзингиз бу – ростгўйлигингиздир. Юзингиздаги уятчанглик бу – ҳаёдандир. Сизнинг гўзал хулқингиз бу – ота-онангизга келтирган раҳматингиздир.

Ҳикоят. Йигит ҳикоя қилиб шундай дейди: “Бир ўртоғим бор эди. Кунларнинг бирида у шошганича кириб келди. “Нимага машинангни уйимнинг олдига қўя қолмадинг?” – дея сўрадим. У: “Мен яна янги қизни тузоғимга илинтирдим. У коллеж талабаси. Уни дарс бошланишидан аввал коллеждан олиб чиққандим. Дарс тугай деганда яна коллежга олиб бориб қўяман”, деди.

Мен унинг гапларини эшитиб секин-аста унга билдирмай уйнинг орқа тарафидан чиқдим-да, тўғри машина томонга йўналдим. Қарасам, машинанинг ичида чамаси ўн олти ёшлардаги бир қиз ўтирибди. Унга: “Нима сабабдан бу ерга келдинг?” – дедим. Қиз: “Фалончи (йигитнинг исмини айтди) мени севади, менга уйланмоқчи, унинг ўзи шундай деди”, дея жавоб берди.

“Менинг гапларимни диққат билан эшит! Ўша йигитни мен жуда яхши биламан. Холис гапиряпман. Яқинларингнинг сенга билдирган ишончини ёдга олгин-да, бу қилаётган ишингнинг қанчалик номаъқул эканини ўйлаб кўр. Билиб қўй, сен хавфли иш устида турибсан. Унинг сенга уйланиши етти ухлаб тушига ҳам кирмаган. У йигит киши. Сенга ўхшаганларни топиб олса, уйланишни хаёлига ҳам келтирмайди. Чунки бегона йигит билан кўчага чиққан ва оиласининг шаънини топтаган қиз  хотин бўлишга арзимайди, у бунга лойиқ эмас. Унақалар эртага яна бошқа бировни топиб кетаверади”, дедим. 

Вақт ўтиб қиз бир дугонасидан менга хат бериб юборибди. Хатда қуйидагилар ёзилган эди: “Сизга катта раҳмат! Сиз айтган иш содир бўлишига бир баҳя қолган эди... Мен йиғлаб уни ўзимдан нари қилишга ҳаракат қилдим. Оҳ-воҳларим, дод-фарёдларимдан кейин у мени коллежга олиб бориб қўйди. Номусимдан айрилиб қолишимга бир сония қолди... Ўзим ва ота-онамнинг бош кўтара олмайдиган бўлиб қолишларига бир қадам қолди... Аввало Аллоҳ, қолаверса, сизнинг сўзларингиз мени бу шармандаликдан сақлаб қолди”.

Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг
“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Абдулҳамид Умаралиев таржимаси.

 

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Иккинчи саждани қилгани аниқ бўлмаса

23.06.2026   1900   1 min.
Иккинчи саждани қилгани аниқ бўлмаса

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Намоз ўқиётган одам саждада иккинчи саждани қилдимми ёки қилмадимми деб шубҳаланиб қолса, қандай йўл тутади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намоз ўқиётган одам иккинчи саждани қилдимми, йўқми деган шакка борса, қилган қилмаганини аниқлашга ҳаракат қилади. Агар гумони бир томонга кўпроқ бўлса, шунга асосан йўл тутади. Агар аниқ бир тўхтамга кела олмай, иккиланиб қолса, бажармаган деб ҳисобланади ва намознинг қаерига келган бўлса, ўша ерда битта саждани қилиб қўяди ва намоз охирида саждаи саҳв қилади. Бу намоз ичида шак қилишга тегишли. Агар намоздан кейин шундай шакка тушиб, қилган-қилмаганини аниқ билмаса, унга аҳамият бермайди ва намозини қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Мақолалар