Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Ноябр, 2025   |   20 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:45
Қуёш
07:06
Пешин
12:12
Аср
15:26
Шом
17:11
Хуфтон
18:26
Bismillah
11 Ноябр, 2025, 20 Жумадул аввал, 1447
Янгиликлар

26.09.2025   3318   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Масжидда телефонимни қувватлаб олсам бўладими?

11.11.2025   419   1 min.
Масжидда телефонимни қувватлаб олсам бўладими?

Cавол: Масжидга борганимда намоз ўқиб бўлгунимча телефонимни зарядка қилиб олсам бўладими?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Йўқ, ундай қилманг. “Фатово Ҳиндия” китобида бундай дейилган:

 

ولا يحمل الرجل سراج المسجد الي بيته

“Киши масжиднинг чироғини уйига олиб кетмайди” (Фатово Ҳиндия,1 жилд, 110 бет).

 

Мобода бир киши шундай қилган бўлса, фойдаланилган электр пулини (таҳминан бўлса ҳам) масжид ҳисобига қайтаради.

و تجب القيمة في القيمي يوم غصبه اجماعا

Қиямий нарсаларда низо кунидаги қийматни қайтариш ижмоан вожиб бўлади. (Дуррул Муҳтор, 9 жилд, 567 бет). (Навозил 18 жилд, телефон масалалари боби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги
Фатво маркази