Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Август, 2025   |   22 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:06
Қуёш
05:33
Пешин
12:32
Аср
17:19
Шом
19:25
Хуфтон
20:45
Bismillah
16 Август, 2025, 22 Сафар, 1447

Оила саодати ҳақида ҳикматлар

19.02.2024   924   1 min.
Оила саодати ҳақида ҳикматлар
  1. Шундай қизга совчи қўйиш керакки, бу қизнинг чеҳраси очиқ, юзидан олижаноблик ва иффат намоён бўлсин. Поклик ва покизалик пардаси ортида тарбияланган, чиройли иш ва одатларга ўрганган бўлсин. Бундай қиз энг яхши ҳадя бўлиб, ёшлик ва ҳаёт дастурхонининг лаззатини зиёда қилади.

Бархурдор ибн Маҳмуд

  1. Дунёнинг роҳати ҳақиқий дўст, меҳрибон хотин, қобил фарзанд ва саломатликдир. Негаки, фақат шуларгина кишига хотиржамлик келтира олади.

Суқрот

  1. Эй аёл, рашкдан эҳтиёт бўл, рашк талоқ калити саналади. Сенга насиҳатим шуки, эрингга таъна қилаверма, чунки таъна нафратни келтириб чиқаради.

Абдуллоҳ ибн Жаъфар

  1. Ким ота-онасига яхшилик қилса, силаи раҳм ришталарини боғласа, аҳли-аёли ва фарзандлари билан ҳам хулқини яхши қилса, динини сақласа, молини ҳаромдан ислоҳ қилса, унинг ортиғидан инфоқ-эҳсон берса, тилини сақласа, ўз уйини лозим тутса, яъни ишидан вақтида келса, ўша эркакларнинг комилидир.

Фузайл ибн Иёз


ЎМИ Хотин-қизлар бўлими

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Болажонларга ўқув қуроллари топширилди

15.08.2025   1607   1 min.
Болажонларга ўқув қуроллари топширилди

Бугун, 15 август куни Чуст туманидаги “Саид Насимхон тўра” жоме масжидида тадбиркорларимиз ҳомийлигида  яқинлашиб келаётган янги ўқув йили муносабати билан болажонларга мактаб ўқув қуроллари ва сумкалар ҳадя қилинди.


Хайрия тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик байрами билан ота-оналар ва ўқувчи ёшлар муборакбод этилди.


Тадбир сўнгида юртимиз равнақи ва ёшларимизнинг баркамол бўлиб улғайиши учун хайрли дуолар қилинди. 

Ravza.uz

Болажонларга ўқув қуроллари топширилди Болажонларга ўқув қуроллари топширилди Болажонларга ўқув қуроллари топширилди Болажонларга ўқув қуроллари топширилди