frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Имом Термизий ислом институти ўқитувчиси тақдирланди

07.10.2025   12029   1 min.
Имом Термизий ислом институти ўқитувчиси тақдирланди

Имом Термизий номидаги ислом институти ўқитувчиси Ҳошимжон домла Низомиддинов юксак эътироф — “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шу муносабат билан таълим муассасада тадбир бўлиб ўтди. Тадбир дастлаб Қуръони карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг таълим муассасаси ректори К.Исламов сўзга чиқиб, устозимизнинг илмий-ижодий фаолиятидаги фидойилиги, таълим жараёнини ривожлантиришдаги хизматлари ҳамда ёш авлод тарбиясига қўшаётган беқиёс ҳиссасини таъкидлаб, барча жамоа номидан самимий табрикларини билдирди.

Ана шундай улуғ эътирофга лойиқ деб топилган устозимиз - Ҳошимжон домла Низомиддиновнинг бу ютуғи нафақат у кишининг шахсий муваффақияти, балки Имом Термизий номидаги ислом институти жамоасининг ҳам ютуғи ҳисобланади.

Ушбу мукофот билан Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоалари номидан устозимизни чин юракдан муборакбод этамиз.

Бу каби ютуқлар бардавом бўлишини, устозимизга илмий ва касбий фаолиятларида янада улкан зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!

Имом Термизий ислом институти

Матбуот хизмати

Имом Термизий ислом институти ўқитувчиси тақдирланди Имом Термизий ислом институти ўқитувчиси тақдирланди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

10.08.2026   17329   1 min.
Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

Тошкент ислом институти магистратура босқичи ҳамда Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган талабгорлар учун жорий йилнинг 11 август куни ижодий имтиҳонлар ўтказилади.
 

Талабгорлар танлаган йўналишлари бўйича қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

  • Теология (Тафсир ва Қуръон илмлари): Қуръони карим ва тажвид, Тафсир;

  • Теология (Ҳанафийлик ва фиқҳ илмлари): Фиқҳ, Усулул-фиқҳ;

  • Ҳадис илми мактаби: Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис.


Имтиҳонлар 11 август куни соат 8:00 да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида бошланади. Талабгорларни рўйхатга олиш жараёни соат 7:30 дан старт олади.


Муҳим эслатма: Абитуриентлар имтиҳонга паспорт (ёки ID-карта) асли ҳамда «Имтиҳон рухсатномаси» билан келишлари шарт. Ушбу ҳужжатлардан бири бўлмаган талабгорлар имтиҳонга киритилмайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўчаси, 47-уй.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари