Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Декабр, 2025   |   12 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:31
Пешин
12:18
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
03 Декабр, 2025, 12 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари Андижон сафарини илм масканидан бошладилар

08.10.2025   5166   1 min.
Муфтий ҳазратлари Андижон сафарини илм масканидан бошладилар

Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган илмий-амалий семинарда иштирок этиш учун борган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сафарини кеча, 7 октябр куни ўзлари таълим олган Асака туманидаги 53-ўрта умумтаълим мактабига ташрифдан  бошладилар.

Муфтий ҳазратлари устоз ва мураббийларни яқинда ўтган касб байрамлари билан қутлар экан, муаллим бўлишдек шарафли касб эгаларига эҳтироми жуда баланд эканини изҳор этиб, жумладан, бундай дедилар:

“Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш бениҳоя улуғ ва савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиздир. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устозларнинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва ҳаттоки балиқлар ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар” (Имом Термизий ривояти).

Шунингдек, ўқувчиларга илм-маърифатнинг фойдалари ҳақида сўзлаб, динимизда таълим олишга кучли тарғиб қилингани, илм инсонни комил даражага етказиб, икки дунёда ҳам азиз ва иззатли қиладиган катта инъомлиги, шундай экан, муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган бугунги имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда замонавий илмларни ҳам пухта ўзлаштириш лозимлигини таъкидладилар.

Таълим масканига синфхоналар учун 

  • янги дарс стол-стуллари, 
  • 30 та доска, 
  • 10 та ноутбук, 
  • 500 та китоблар жамланмаси ҳадя қилинди.

Ташриф ва ҳадялардан мактаб маъмурияти, ўқитувчи ва ўқувчилар жуда мамнун бўлиб, миннатдорлик билдиришди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Муфтий ҳазратлари Андижон сафарини илм масканидан бошладилар Муфтий ҳазратлари Андижон сафарини илм масканидан бошладилар Муфтий ҳазратлари Андижон сафарини илм масканидан бошладилар Муфтий ҳазратлари Андижон сафарини илм масканидан бошладилар Муфтий ҳазратлари Андижон сафарини илм масканидан бошладилар Муфтий ҳазратлари Андижон сафарини илм масканидан бошладилар
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Парвардигоро, мени ерга қувғин қилиб лаънатладинг, энди уйим қаер бўлади?

01.12.2025   3342   2 min.
Парвардигоро, мени ерга қувғин қилиб лаънатладинг, энди уйим қаер бўлади?

Бир ҳадисда келтирилибди:

“Шайтон ерга қувғин қилинганидан сўнг сўради:

– Парвардигоро, мени ерга қувғин қилиб лаънатладинг, энди уйим қаер бўлади?

Яратган:

– Сенинг уйинг ҳаммомдир, – деди.

Иблис яна:

– Мажлисгоҳ ҳам бер, – деди

Парвардигор:

Мажлисгоҳинг бозорлар ва одамлар йиғиладиган йўл бўйлари, – деди.

Шайтон яна:

Овқатим нима бўлади? – деб сўради.

 Парвардигор:

Аллоҳнинг исми айтилмай ейилган таом, – деди.

Шайтон:

Ичимлик ҳам бер, – деди.

Аллоҳ:

Маст қилувчи ичимликларнинг бари сенинг ичадиган “сув”ингдир, – деди.

Шайтон яна:

Менинг ҳам муаззиним бўладими? – деб сўради.

Яратган:

Сени муаззининг чолғу асбоблари, – деди.

 Шайтон:

Китобимчи? – деди.

Парвардигор:

– Сенинг китобинг шеъру қўшиқлар, – деди.

Шайтон:

– Ёзувим-чи? – деб сўради.

Парвардигор:

Сенинг ёзувинг вашм (игна билан баданга ёзиш), – деди.

Шайтон:

Менга калом ҳам берасанми? – деб сўради.

Парвардигор:

Барча ёлғонлар сенинг каломинг бўлади, – деди.

 Шайтон:

Мени элчиларим ҳам бўладими? – деб сўради.

 Аллоҳ:

Фолбину башоратчилар сенинг элчиларинг – деди.

Иблис:

Менга илинтирадиган тузоқ ҳам бер, – деб сўради.

Аллоҳ:

Аёллар сени тузоғинг бўлади – деб жавоб берди” (Абу Умомадан ривоят қилинган, Табароний ривояти).

“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.