Фарғона вилоятида диний соҳа вакиллари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Фарғона вилояти ҳокими кубоги” бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги тизимидаги масжидларда фаолият кўрсатаётган диний соҳа вакиллари ҳамда вилоятдаги ноисломий диний ташкилотларда фаолият кўрсатаётган диний конфессиялар вакилларидан ташкил топган 16 та жамоа иштирок этди.
Мусобақанинг ҳал қилувчи босқичида Бувайда, Данғара, Бағдод тумани ва Қувасой шаҳри жамоалари ғолиблик учун курашдилар. Финалда Бувайда тумани жамоаси турнир ғолиблигини қўлга киритди. Данғара туманига иккинчи, Бағдод туманига эса учинчи ўрин насиб қилди.
Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилари Вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
27 ноябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳор домла Юнусов пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 36-сонли мактаб-интернатига ташриф буюрди.
У ерда таълим-тарбия олаётган 200 нафар болага ширинкликлар, ўйинчоқлар, кийим-кечаклар ҳадя қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати