Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан юртимиздаги имом-хатиблар ва имом ноиблари учун тажвид дарслари йўлга қўйилган.
Шу муносабат билан жорий йил 6 апрелидан бошлаб Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларида тажвид илми бўйича навбатдаги амалий машғулотлар бошланди.
Мазкур дастур доирасида 2026 йил 16 апрель куни Хоразм вилоятидаги "Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида вилоят имом-хатиблари ва имом ноиблари учун илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум иштирок этиб, "Хоразм уламоларининг тажвид ва қироат илмига қўшган ҳиссаси" мавзусида ҳам маъруза қилиб берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати