Қози байзовий ким ХIV асрда Хуросонда яшаб, асосан тафсир, араб тилшунослиги бўйича фаолият олиб борга ва бир неча йирик асарлар ёзган олимдир. Ҳаёти, таълими ва фаолиятиб, асарлари ҳақида қисқа ва лўнда малумот бериш.
Энг асосий асар и “Тафсир Байзовий” тарихи ҳақида қисқа ва лўнда малумот бериш.
Асарнинг ҳозиргача илмий доираларда ўқиб ўрганилишига унинг услубан мустаҳкам ва асосли манбаларга таяниб ёзилгани ҳисобланади. Байзовий асар муқаддимасида ўз услуб ҳақида қуйидагиларни айтган:
Хулласи калом оятни тафсир килишда унга хамоҳанг ҳадиси шарифларни ҳам зикр килганлигини кўрамиз.
Масалан: Аллоҳ таъалонинг: ولوموا أنفسكم ) ( فلا تلوموني ояти ҳақида Байзовий айтади: فلا تلوموني ) (ушбу оят ҳақида (шайтон) фақат васваса қилишимни ўзига мени маломат қилманглар. Кимки очиқ душманлик қиладиган бўлса ман каби уни маломат қилинмайди. ( ولوموا أنفسهم ) Сизлар ўзларингизни маломат қилинглар. Ман сизларни васваса қилганимда роббингизни қўйиб менга итоат қилдинглар, Роббингиз сизларни даъват қилган нарсага итоат қилмадинглар. Муътазилийлар бу каби мисоллар билан банда амалларини ўзи яратади деб далил қиладилар. Банданинг қудрати ўзи ўша ишни феъли орқали бажариши ҳам мумкинку, у қудрат эса Мотуридий уламолари айтганларидек банданинг касбидир[3].
Масалан:
( معلومات ) Ҳаж қилиш маълум ойлар ҳақидаги оятини тафсирида : у шаввол, зул қаъада ва зул ҳижжани 9 куни Шофиъий мазҳабида, Абу Ҳанифада эса, шаввол, зул қаъда ва зул ҳижжанинг 10 куни, Моликийда зул ҳижжанинг тўлиқ ҳаммаси Ҳаж ойларидир дейилади. Юқоридаги ихтилофларга кўра Ҳажнинг вақтидан мурод Ҳажга эҳромга кириш вақти ёки Ҳаж аммаллари ва маносикларининг вақти ёки мутлоқ ҳаж маносикларидан иборат чиройли саналадиган амаллар.
Имоми Молик зул ҳижжа ойининг охиригача умра қилишни макруҳ санаганлар. Абу Ҳанифа эса, Шавволдан олдин гарчи эҳромга кириш дуруст деган бўлсаларда, аммо уни макруҳ санаганлар[4].
Юқорида Қози Байзовий “Анварут - танзил ва асрорут –таъвил” номли тафсирининг услуби ҳақида баён қилдик. Алломанинг асарлари ва унинг сермаҳсул ижоди ҳақида жуда кўп гапириш ва ёзиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда еттинчи аср ҳижрийда Қози Байзовий Хуросонда илм фан чўққига чиққан бир даврда замонасининг забардаст уламолари билан бир қаторда туриб ижод қилган буюк симолардандир.
Байзовийнинг кўплаб дурдона асарлари борки, бизлар унинг асарларини ўқиб ўрганишимиз ва изланишлар олиб боришимиз ва келажак авлодларга етказишимиз лозим ва лобуд бўлади.
Тошкент ислом институти
“ Тиллар кафедраси ” катта ўқитувчиси
Иззатилла Юлдашев.
Ҳанафий мазҳабимизда «ишораи саббоба» суннат амал хисобланади. У тўғрисида бир неча ҳадису шарифлар ворид бўлиб, қуйидаги манбаларда у тўғрисида ва қандай қилиниши борасида тўхталиб ўтилган. Абу Лайс Самарқандий “Навозил”, Камолиддин Ибну Ҳумом “Фатҳул қодир”, Аллома Алоуддийн Косоний “Бадои’ус Саноий”, Ибн Обидийн “Раддул мухтор”, Абдулҳай Лакнавий “Умдатур ри'оя”, “Эъло’ус сунан” каби мўътабар манбаларда ҳам суннат эканлиги зикр қилинган. Бу ҳақида Алий Қорий иккита “Тазйинул ибора таҳсинул ишора” ва “Ат-тадҳийну лит тазаййун”, Ҳофиз Ибн Ҳажар “Талҳисул ҳобир”, Ибн Обидийн “Рафъ ул тараддуд” номли бир қатор рисолаларда ҳам ёзиб ўтганлар.
Имом Термизий Абу Ҳумайддан ривоят қиладилар: “Ўнг кафтларини ўнг тиззаларига, чап кафтларини чап тиззаларини устига қўйиб бармоқлари билан ишора қилар эдилар”.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллолоҳу алайҳи васаллам намозда, яъни ташаҳҳудга ўтирсалар ўнг қўлларини ўнг тиззаларини устига чап қўлларини чап тиззаларини устига қўйиб кўрсаткич бармоқларини кўтариб ишора қилардилар. Чап қўллари тиззаларини устида турар эди”. Ушбу ҳадисга саҳобалар, тобеъинлар амал қилиб, ташаҳҳудда ишорани ихтиёр қилдилар. Аҳмад Нофиъдан ривоят қиладилар: “Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо намозда ташаҳҳудга ўлтирсалар икки қўлларини икки тиззаларига қўйиб бармоқлари билан ишора қилиб, ишора қилган бармоқларига қараб турар эдилар, сўнг Расулуллоҳ саллалоҳуалайҳи васаллам: “Бармоқ билан ишора қилиш шайтонга темирдан ҳам шиддатлироқ”, дердилар.
Алий Қорий “Тазйинул ибора таҳсинул ишора” китобларида ушбу ҳадисни шарҳлаб айтадиларки, “Бармоқ билан ишора қилиш урушда темир қуролни ишлатишдан ҳам қийинроқдир, гўё тавҳидга ишора қилиш билан шайтон мўмин бандани адаштириши, ширкка олиб боришдан бўлган умидини кесади”.
Имом Суютий “Жомеъул кабир” китобларида Уқба ибн Омирдан ривоят қиладилар: “Киши намозида ишора қиладиган ҳар бир ишорасига ўнта ҳасанот ёзилади”, дедилар.
Ибн Обидийн “Рафъул тараддуд” номли китобларидаги «ишораи саббоба» ҳақида ворид бўлган ҳадислар, олти саҳиҳ китобларнинг ҳаммасида зикр қилинган. У ҳадисларни ҳаттоки, маънавий мутовотир дейиш дуруст бўлади деганлар.
«Ишораи саббоба» қилиш борасида саҳобалар, уларга эргашган тобеъинлар ихтилоф қилмадилар. Имом Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки шогирдлари Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳамммад, Имом Молик, Имом Шофеий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳамда мутақаддим уламолар «ишораи саббоба» суннат эканлигига иттифоқ қилишган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, «ишораи саббоба»ни ташаҳҳудга ўтирганда, дуони ўқиб “Ашҳаду анна...” деганда намозхон ўнг қўлни кўрсатгич бармоғини кўтаради, “иллаллоҳ” деганда туширади. Ташаҳҳуд дуосини аввалидан қўлни қимирлатиб туриш дуруст эмас. Шуни такидлаш лозимки, «ишораи саббоба» ривоятларидан бехабар бўлиб, бу амални қилмаган намозхонни асло маломат қилинмайди.
Наманган шаҳар "Мулла Бозор Охунд" жоме масжиди
имом ноиби Анвархон Акрамов
Манба: @Softalimotlar