Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Декабр, 2025   |   18 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:12
Қуёш
07:37
Пешин
12:20
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
09 Декабр, 2025, 18 Жумадул сони, 1447

Имомлар учун медиа контент тайёрлаш дарслари бошланди (фотолавҳа)

03.11.2025   9078   2 min.
Имомлар учун медиа контент тайёрлаш дарслари бошланди (фотолавҳа)

Шу йил 3-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Swissôtel Tashkent” меҳмонхонасида диний соҳа ва жамоат етакчиларининг хабар ва контентлар тайёрлаш салоҳиятини ошириш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда. Унда Диний идора ва Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар масжидларида фаолият юритувчи имом-хатиблар иштирок этди. 

Ушбу тадбир Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Бирлашган Араб Амирликларининг “HEDAYAH” экстремизм ва зўравонликка қарши курашиш бўйича халқаро маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.  

Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков нутқ сўзлади. Унда бугун замон шиддатига ҳамоҳанг равишда медиа соҳаси ҳам тезкор ривожланиб бораётгани, бу эса барча жабҳалар қатори диний соҳага ҳам ўз таъсирини ўтказаётгани айтиб ўтди. 

Ҳомиджон домла ўз сўзи давомида кейинги вақтда диний тушунчаларни нотўғри талқин қилаётган гуруҳларнинг кенг ёйилиб бораётгани, уларга қарши туриш учун соҳа мутахассислари доимо ўз устида ишлаб бориши лозимлиги, бу борада “Hedayah” халқаро маркази билан яхши ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани, мазкур семинар-тренингда раддиялар бериш йўналишида ўзаро тажриба алмашиш билан аҳамиятли эканини таъкидлади. 

Шунингдек, тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Дилшод Бобожонов ва Диний идора бўлим бошлиғи Шавкат Ҳамдамов мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 
“Hedayah” халқаро маркази масъул вакили, дастур менежери Hafedh Dridi сўнгги йилларда марказ ва Ўзбекистондаги диний соҳага оид илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани, бугунги таҳликали даврда динни нотўғри талқин қилиш оқибатида кўплаб зиддиятлар содир бўлаётгани, бунинг сабаби илмсизлик ва динни тўғри англамасликда деб билиши, ёшларни бундай таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд ва уларнинг аввалида илм туришини қайд этди. 

Уч кун давом этадиган семинар-тренингда юртимиз диний соҳа ходимлари ва “Hedayah” халқаро маркази вакиллари ўзаро тажриба алмашиш баробарида медиа контент тайёрлаш бўйича малака ҳосил қилади.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Имомлар учун медиа контент тайёрлаш дарслари бошланди (фотолавҳа) Имомлар учун медиа контент тайёрлаш дарслари бошланди (фотолавҳа) Имомлар учун медиа контент тайёрлаш дарслари бошланди (фотолавҳа) Имомлар учун медиа контент тайёрлаш дарслари бошланди (фотолавҳа) Имомлар учун медиа контент тайёрлаш дарслари бошланди (фотолавҳа) Имомлар учун медиа контент тайёрлаш дарслари бошланди (фотолавҳа) Имомлар учун медиа контент тайёрлаш дарслари бошланди (фотолавҳа) Имомлар учун медиа контент тайёрлаш дарслари бошланди (фотолавҳа) Имомлар учун медиа контент тайёрлаш дарслари бошланди (фотолавҳа)
Бошқа мақолалар

Дам олиш кунларингизни қандай ўтказасиз?

27.12.2024   48038   3 min.
Дам олиш кунларингизни қандай ўтказасиз?

1. Ибодатларни бажариш

1.1. Намозларни ўз вақтида ўқиш. Ибодатлар ичида энг афзали – вақтида ўқилган фарз намози саналади.

1.2. Рўза тутиш. Қазо ва нафл рўзаларни тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиш кунидаги рўза қийинчиликсиз топиладиган ғанимат (ўлжа)дир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

1.3. Қуръон ўқиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг энг афзал ибодати Қуръонга қараб тиловат қилишдир”, деганлар. Қуръонни ёддан ўқишдан кўра, унга қараб ўқиш афзалдир. Чунки Қуръонга қараш ҳам ибодатдир.

1.4. Таҳажжуд намозларини ўқиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

1.5. Дуо ва зикрни кўпайтириш. “...Аллоҳни кўп зикр қилинг. Шоядки, зафар топсангиз” (Жума сураси, 10-оят).

 

2. Оилага яхшилик қилиш

2.1. Ота-онага яхшилик қилиш. Ўз вақтида ўқилган фарз намоздан кейин энг афзал амал бу – ота-она хизматида бўлиш саналади. Зеро, “Роббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди” (Исро сураси, 23‑оят).

2.2. Фарзанд ва аҳли аёлга хурсандчилик улашиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхши муомала қилганингиздир. Мен ўз аҳлига яхши муомала қилувчироғингизман”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

 

3. Илм олиш, китоб ўқиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир”, деганлар.

 

4. Тафаккурга вақт ажратиш

Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Бир соат тафаккур қилиш бир кечани бедор ўтказишдан яхшидир”.

 

5. Муҳтожларга ёрдам бериш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради” (Имом Муслим ривояти).

 

6. Силаи раҳм қилиш

Дам олиш кунлари қавм-қариндошлар ҳолидан ҳеч бўлмаса телефон орқали бўлсада хабар олиш учун қулай фурсат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин (қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин) (Имом Бухорий, имом Термизий ривояти).

 

7. Спорт билан шуғулланиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кучли мўмин Аллоҳ ҳузурида кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир”, деганлар.

 

8. Дўст ва яқинлар ҳолидан хабар олиш

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: “Қайсики мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, то кеч киргунича унга етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кеч кирганида зиёрат қилса, то тонг отгунича етмиш минг фаришта унга салавот айтади. Унга жаннатда бир боғ бўлади”, деб айтганларини эшитдим (Имом Термизий ривояти).


Дам олиш кунларингиз хайрли ва баракали ўтсин!

Даврон НУРМУҲАММАД