frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар

11.11.2025   172191   1 min.
Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар

Юртимизнинг барча ҳудудларида миллатлараро ва динлараро дўстлик, аҳиллик, бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирларни ўзида жамлаган "Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида Тошкент фотосуратлар уйида "Ўзбекистон – бағрикенг диёр" номли фотокўргазма ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раҳбарияти ва ходимлари, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаоллари, диний конфессия вакиллари, ОАВ воситалари ходимлари иштирок этди.

Кўргазмада миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар, юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва дин вакилларининг турмуш тарзи, маданияти, урф-одатлари акс эттирилган 100 дан ортиқ асарлар намойиш этилди.

Таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик тамойиллари асосида яшаб келмоқда. Бағрикенглик ҳафталиги доирасидаги бундай тадбирлар эса, дунё аҳлини тотувлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар сирасидандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Шайх ҳазратларининг китоблари Масжиди Набавийда

28.08.2026   56296   1 min.
Шайх ҳазратларининг китоблари Масжиди Набавийда

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қолдирган бой илмий мероси нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг турли нуқталарида, хусусан, Ислом оламининг табаррук маскани бўлмиш Масжиди Набавий кутубхонасида ҳам сақланиб келяпти.

2017 йилда шайх ҳазратларининг бир қатор китоблари илк бор Масжиди Набавий кутубхонасига тақдим этилган эди. Шундан буён зиёратга борган ҳамюртларимиз ушбу кутубхонадан ҳазратнинг асарларини ўз она тилимизда мутолаа қилиш имкониятига эга бўлиб келишяпти.

Масжиди Набавий кутубхонаси масжиднинг 10-эшиги ёнида жойлашган. Кутубхонада 170 000 дан ортиқ китоб сақланади. Асосий адабиётлар араб тилида бўлсада, 20 дан ортиқ хорижий тиллардаги диний манбалар ҳам жамланган. Кутубхонадан бир вақтнинг ўзида 300 дан ортиқ китобхон фойдаланиши мумкин.

Кутубхонада хорижий тиллардаги адабиётлар учун алоҳида хона ажратилган. У ерда инглиз, рус, француз каби жаҳон тиллари қаторида ўзбек тили бўлими ҳам бор. Ушбу бўлимда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб 50 дан ортиқ асар бор. Жумладан:

– «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи;
– «Тафсири Ҳилол»;
– «Кифоя»;
– «Руҳий тарбия»;
– «Зикр аҳлидан сўранг»;
– «Одоблар хазинаси»;
– «Хислатли ҳикматлар шарҳи»;
– «Бахтиёр оила» ва бошқалар.

@islomuz

Шайх ҳазратларининг китоблари Масжиди Набавийда Шайх ҳазратларининг китоблари Масжиди Набавийда Шайх ҳазратларининг китоблари Масжиди Набавийда
Ўзбекистон янгиликлари