Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Ноябр, 2025   |   26 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:51
Қуёш
07:13
Пешин
12:13
Аср
15:21
Шом
17:06
Хуфтон
18:22
Bismillah
17 Ноябр, 2025, 26 Жумадул аввал, 1447
Янгиликлар

Бир қудсий ҳадис шарҳи номли китоб тақдимоти ўтказилди

11.11.2025   4078   1 min.
Бир қудсий ҳадис шарҳи номли китоб тақдимоти ўтказилди

Бугун, 11 ноябрь куни Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган шаҳар-туман бош имом-хатиблари иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Эй бандаларим…" Бир қудсий ҳадис шарҳи номли китоблари тақдимоти ўтказилди.
Китоб тақдимотида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов томонидан ушбу китоб айни дамда жуда долзарб эканлиги, бу китобдаги мавзулар динимизнинг асослари, ҳукмлар, одоблари ҳақида ҳадислардан олинадиган ҳикмат ва фойдалар ҳақида кенг маълумотлар берилганлигини таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бир қудсий ҳадис шарҳи номли китоб тақдимоти ўтказилди Бир қудсий ҳадис шарҳи номли китоб тақдимоти ўтказилди Бир қудсий ҳадис шарҳи номли китоб тақдимоти ўтказилди Бир қудсий ҳадис шарҳи номли китоб тақдимоти ўтказилди Бир қудсий ҳадис шарҳи номли китоб тақдимоти ўтказилди Бир қудсий ҳадис шарҳи номли китоб тақдимоти ўтказилди Бир қудсий ҳадис шарҳи номли китоб тақдимоти ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сунъий интеллект орқали вафот этганларни гапиртириш

17.11.2025   485   3 min.
Сунъий интеллект орқали вафот этганларни гапиртириш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Бугунги кунда баъзилар сунъий интеллектдан фойдаланиб вафот этган одамларни расмини гапиртириб, видео ясашмоқда. Бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бундай нарсалардан четда бўлиш тавсия этилади. Чунки бу каби ишлар кўп томонлама хато саналади.

Биринчидан, инсоннинг, айниқса, ота-онанинг ҳурмати уларнинг вафотидан кейин ҳам давом этади. Унинг суратидан видео ясаб, гапиртириш уларнинг ҳурматига маълум маънода зид ҳисобланади. Чунки улар видеодаги гапларни ҳақиқатда гапиргани йўқ. Демак, бу иш уларнинг тилидан ёлғон ахборот тарқатиш, уларнинг номидан ёлғон маълумот бериш ҳисобланади.

Иккинчидан, бундай ишнинг хатарли жойи бандалар учун ғайб ишларидан бири бўлган қабрдаги ҳаётга оид ҳолатларга журъат билан аралашиш бўлади. Бу инсон эътиқоди ва иймони учун хавфли саналади. Чунки айрим видеоларда ота-оналарнинг “биз яхшимиз, сизларни кўриб турибмиз, кузатиб турибмиз”, деган жойлари бор. Уларнинг қабрдаги аҳволи қандай эканини СИ ёки шу видеони ясаётганлар қаердан билмоқдалар?!

Учинчидан, мазкур технология шахсларнинг ҳаракатсиз суратларини қисқа видеороликларга айлантириш орқали сурат эгасининг табассум қилиши, кўзини қисиши ва бошини қимирлатиши каби ҳаракатларни бажартириши мумкин. Буни ҳар қандай тирик ёки вафот этган инсоннинг сурати билан ҳам амалга ошириш мумкин.

Бу баъзи компаниялар томонидан амалга оширилаётган бир турдаги ўйин-кулгидир, аммо келажакда кўз ва бош ҳаракатидан ҳам ўтиб кетиши, киноя ва масхара қилиш, ҳақиқатларни сохталаштириш ва бузишда ишлатилиши мумкин.

Янги технология “Deepfakes” (чуқур сохталар) деб номланувчи туркумга мансуб бўлиб, мутахассислар томонидан “номақбул технологиялар” қаторига киритилган. Ушбу технология айрим шахслар томонидан жиноий мақсадларда ва бегуноҳ одамларнинг суратларини бирлаштириб, сохта видеолар яратиш орқали шантаж қилишда қўлланилмоқда. Улар ушбу зарарли технологиянинг қурбонига айланмоқдалар.

Мазкур (технологиянинг) зарарларидан бири шуки, оилавий суратлар ва маълумотлар ана шу компанияларнинг қўлига ўтиб қолади ва уларнинг махсус иловаси қурилмаларига ўрнатилади!

Қолаверса, асли ғоянинг зарарларидан бири: суратларга ва ўтганларга боғланиб қолиш ҳамда ғам-қайғуларни янгилашдир.

Агар сурат қурилмада мавжуд бўлса ва бу технология сохталаштириш, қалбакилаштириш ёки масхара қилишда ишлатилмаса ҳам, бу иловадан эҳтиёт бўлиш ва у билан муомала қилмаслик керак.

Шу боис мўмин-мусулмон инсон одамлар қилаётган ишларга кўр-кўрона эргашиб кетавермасдан, унинг тўғри ёки нотўғри эканини аниқлаши ва шунга қараб иш тутмоғи лозим бўлади.

Қолаверса, динимиз ота онани дунё ҳаётида розилигини олиш, вафотидан кейин солиҳ амаллар қилиб, уларнинг руҳларини шод этишга тарғиб қилади. Расм ёки видеосига қараб, йиғи-сиғи қилиш билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди, балки уларнинг қилаётган гуноҳлари туфайли улар маҳзун бўладилар. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай дейилган:

“Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қилганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин, дейишади», дедилар” (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар