frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Мир Араб олий мадрасасида "Эй бандаларим" китоби тақдимоти ўтказилди. 

17.11.2025   6994   1 min.
Мир Араб олий мадрасасида

Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Эй бандаларим" номли китоблари тақдимоти ўтказилди. 

Тақдимот тадбирида Олий мадраса Ўқув ишлари бўйича проректори Учқун Авлиёқулов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлим бошлиғи Мустафо Ходжаев,  шайх Аҳмад Ражаб Аҳмад Адавий, шайх Аҳмад Муҳаммад Али Мисрий, Олий мадрсанинг бошқа устозлари ҳамда талабалар иштирок этди.

Тадбирда устоз Холмурод домла Раҳимов Муфтий ҳазратлари томонидан ёзилган мазкур янги китоб, унинг мазмун-моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва аҳамияти тўғрисида нутқ сўзлади.


 

Мир Араб олий мадрасасида Мир Араб олий мадрасасида
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларига байрам совғалари улашилди

28.08.2026   352   1 min.
Эҳтиёжманд оилалар фарзандларига байрам совғалари улашилди

 

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йили арафасида Сирдарё тумани "Бахт" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон домла Ғоибов ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар кўмагида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида ҳудуддаги "Тинчлик", "Зиёкор" ва "Тадбиркор" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари жамланмалари ҳамда байрам совғалари топширилиб, уларнинг кўнгли шод этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари