frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Финландиялик дин пешволари Самарқандда меҳмон бўлдилар

18.11.2025   10246   1 min.
Финландиялик дин пешволари Самарқандда меҳмон бўлдилар

17 ноябрь куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосарлари Хайрулло домла Саттаров ва Нурсултонхон домла Абдуманноновлар Финландия мусулмонлари жамияти имоми Рамил ҳазрат Беляев раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилдилар.

Меҳмонлар мамлакатимизда кенг нишонланаётган 16 ноябрь – "Халқаро бағрикенглик куни" муносабати билан ташкил этилган тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар. Учрашувда Финландия делегацияси Самарқандда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик соҳасидаги фаолиятни юқори баҳолади ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга ишонч билдирди.

Шунингдек, меҳмонлар шаҳримизнинг кўҳна қадамжолари ва маданий мерос объектларини кўришдан катта завқ олганликларини таъкидладилар. Учрашув самимий ва фойдали руҳда ўтди, ва томонлар эсдалик совғалари алмашдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Финландиялик дин пешволари Самарқандда меҳмон бўлдилар Финландиялик дин пешволари Самарқандда меҳмон бўлдилар Финландиялик дин пешволари Самарқандда меҳмон бўлдилар Финландиялик дин пешволари Самарқандда меҳмон бўлдилар Финландиялик дин пешволари Самарқандда меҳмон бўлдилар Финландиялик дин пешволари Самарқандда меҳмон бўлдилар Финландиялик дин пешволари Самарқандда меҳмон бўлдилар Финландиялик дин пешволари Самарқандда меҳмон бўлдилар Финландиялик дин пешволари Самарқандда меҳмон бўлдилар
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

От изини той босар

14.08.2026   30886   1 min.
От изини той босар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўғил ҳар ойлик маошини онасига топширар, унинг юзидаги табассумни кўриб, ўзини дунёдаги энг бой инсон деб ҳисобларди.
Йиллар ўтиб, онаси оламдан ўтди. Навбатдаги маошини олган ўғил бир зум не қиларини билмай қолди-ю, бир қарорга келди: «Пулларни онамнинг номидан эҳсон қиламан».


Шу кундан эътиборан, у ҳар ой масжидларга сув куллерлари ўрнатишни одат қилди. Намозхонлар сув ичиб, онасининг ҳақига дуо қилишларидан қалби таскин топарди.


Кунлардан бир кун маҳалла масжидида янги куллер ўрнатилганини кўриб, «Аттанг, бу сафар кечикдим-а», деб ўкинди. Шунда ёнига имом келиб:


– Хайрли ҳадя учун раҳмат, – деди.

– Узр, адашдингиз, шекилли. Буни мен олиб келмадим...

– Йўқ, адашмадим. Буни сизнинг номингиздан ўғлингиз келтирди.

Орқасига ўгирилган ота жилмайиб турган ўғлига кўзи тушди.

– Болам, бунга пулни қаердан олдинг? – ҳаяжондан кўзлари ёшланди отанинг.

– Ота, анчадан бери менга берадиган пулларингизни йиғиб юргандим. Сиз бувижоним учун хайрли иш қилаётганингизни кўриб, мен ҳам сиз учун шундай қилишни истадим.


Отанинг кўзларидан қувонч ёшлари сизиб чиқди. У ўғлига насиҳат қилмаган, шунчаки ўз амали билан намуна бўлганди.


Ҳа, фарзандлар эшитган гапларини унутиши мумкин, аммо кўрган амалларини ҳеч қачон унутмайди. Бугун ота-онамизга қилган яхшилигимиз эртага фарзандларимиздан албатта қайтади.


Акбаршоҳ РАСУЛОВ