Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Декабр, 2025   |   12 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:31
Пешин
12:18
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
03 Декабр, 2025, 12 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йилнинг "Энг фаол жамоатчилик кенгаши" сифатида эътироф этилди

02.12.2025   1118   1 min.
Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йилнинг

2025 йилнинг 1 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари соҳасида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва соҳани янада ривожланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун мулоқот майдони – "Фуқаролик жамияти ҳафталиги"га старт берилди.

Ҳафталик доирасида бўлиб ўтган "Жамоатчилик кенгашлари форуми"да Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йилнинг "Энг фаол жамоатчилик кенгаши" сифатида эътироф этилди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими изчил такомиллаштирилди.

Шу жараёнда давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ривожлантириш, уларни самарали ишлаши учун қулай механизмларни жорий этиш бўйича ҳам қатор муҳим ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ҳам юксак эътироф этилиши – олиб борилаётган ижобий ислоҳотларнинг амалий самараси, жамоатчилик иштирокини кучайтиришга қаратилган сиёсатнинг ёрқин натижасидир.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йилнинг Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йилнинг Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йилнинг Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йилнинг Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йилнинг Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йилнинг
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Фарзанд кўрганда бажариладиган суннатлар

01.12.2025   2411   1 min.
Фарзанд кўрганда бажариладиган суннатлар

1. Муносиб исм қўйиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Исмларнинг яхшиси бандалик ва ҳамдни билдирганидир”, деганлар (Абдуллоҳ, Ҳамидуллоҳ, Абдураҳмон каби).
 

2. Чақалоқ қулоғига азон ва такбир айтиш.

Рофеъ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳонинг фарзанди Ҳасан ибн Алининг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён[1] зарар етказа олмас”, дедилар.

 

3. Чақалоқнинг сочини олиш, унга атаб ақиқа қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир янги туғилган бола таваллуди муносабати билан етти кунлигида сочи олиниб, исм қўйилиб, ўтказиладиган ақиқа маросими билан гаров қилингандир”.

Агар фарзанд туғилганидан сўнг етти кунда ақиқа қилишга имконият бўлмаса, 14 ёки 21 кунлигида қилинади. Бу муддат ичида ҳам имконият топилмаса, бошқа хоҳлаган вақтда қилса ҳам бўлади.

 

4. Чақалоқнинг танглайини кўтариш.

Абу Мусо розияллоҳу анҳу айтади: “Ўғлим туғилганда уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим. У зот алайҳиссалом ўғлимга Иброҳим деб исм қўйдилар ва хурмо билан танглайини кўтардилар. Унга барака тилаб дуо қилдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

 

[1] Умму Сибён болаларга зиён етказадиган жин тоифаси.