frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди

29.12.2025   20712   1 min.
Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди

Йил якуни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакллиги тизимидаги масжидларда фаолият юритиб, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан, масъулият билан бажариб келаётган молиявий ҳисобчи (мутавалли)ларга миннатдорлик билдирилди ҳамда улар муносиб тақдирландилар.

Тадбирда молиявий ҳисобчи (мутавалли)ларнинг масжидлар фаолиятида шаффофликни таъминлаш, молиявий ҳисоб-китобларни белгиланган тартиб ва қонун-қоидалар асосида олиб боришдаги меҳнатлари алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, уларнинг келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилаб, эзгу ниятлар билдирилди.

Ушбу тадбир тизимда хизмат қилаётган ходимларни рағбатлантириш, уларнинг меҳнатини қадрлаш ҳамда масъулиятини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати 

Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларига байрам совғалари улашилди

28.08.2026   16574   1 min.
Эҳтиёжманд оилалар фарзандларига байрам совғалари улашилди

 

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йили арафасида Сирдарё тумани "Бахт" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон домла Ғоибов ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар кўмагида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида ҳудуддаги "Тинчлик", "Зиёкор" ва "Тадбиркор" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари жамланмалари ҳамда байрам совғалари топширилиб, уларнинг кўнгли шод этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари