#Малака_ошириш #Қишки_таътил
2025 йил 30 декабрдан шу йил 11 январга қадар профессор-ўқитувчилар учун “Ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва методлар ҳамда ихтисослик фанлари” мавзусида малака ошириш семинари ташкил этилди.
Семинарнинг мақсади — профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, янги педагогик технологиялар ва методологиялар бўйича билимларини бойитиш hamda ихтисослик фанлари бўйича ўқув жараёнларини самарали ташкил этишдир.
Илк дарс Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров томонидан “Ўзбекистон ва қўшни давлатларда Ислом илмлари таълим тизимининг ривожланиши” мавзусида очилди. Шунингдек, Муҳаммадакмалхон домла Шокиров Шайх Юсуфхон тўра Шокиров ҳаёти ва фаолияти ҳақида батафсил маъруза қилди.
Семинарда институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ҳамда “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари иштирок этишди.
Oliymahad.uz
Жорий йилнинг 17 январь куни Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом таълим муассасасида Бухоро вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Ориф домла Амонов, хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчи Ризвон Бахромова ҳамда масъуллар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда талабаларнинг таълим жараёни ва яшаш шароитлари кўздан кечирилиб, уларнинг ижтимоий-маънавий эҳтиёжлари муҳокама қилинди. Шунингдек, талабалар билим ва салоҳиятини янада ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар билдирилди.
Ҳомийлар кўмагида муассасанинг айрим моддий эҳтиёжларини қоплаш бўйича келишувга эришилди. Тадбир талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати