frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Мақолалар

Отам – давлатим!

07.01.2026   12684   1 min.
Отам – давлатим!

Оталарни бекорга “давлатим” демаймиз. Улар бор экан, ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. Оталар биз яхши ўқишимиз учун қўлларидан нима келса, қилади. Ўз оёқ кийимлари йиртилиб қолса ямаб кияр, лекин бизга янгисини олиб беради. Ишлари юришмай сал пул топишлари камайиб қолса, сиқилади, лекин буни бизга билдирмайди.

Болалигимизда-чи! Биз ёш бола бўлиб, “уни олиб беринг, буни олиб беринг”, десак, кўнглимизга қарашади. Тирноқларимиз, сочларимизни олиб қўядилар.

Ҳалқимизда “Ота рози – Худо рози”, деган мақол бор. Ҳаёт бўлган оталаримизни қадрлайлик, ўтиб кетган бўлсалар, Аллоҳ раҳмат қилсин. Бир гап – улар ҳатто ўтган бўлсалар ҳам бизнинг давлатларимиз экан.  

Эй умрим жавҳари, давлатим отам,

Диллари қуёшдир, меҳрибон отам,

Сизга издошдирман то умрим қадар,

Бошимда доимий соябон отам.

 

Бу дунё синовли ёлғончи гўё,

Ўтгайдур умрлар мисоли дарё,

Дўст деган улфатим бўлса-да аммо,

Бўлолмас сиз каби қадрдон, отам.

 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Таъзия

30.06.2026   2521   1 min.
Таъзия

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Мўмин-мусулмонлар, Ҳиндистон диёри, балки бутун Ислом олами, ақида, ҳадис, фиқҳ ва сийрат олими бўлган устоз аллома, шайх Саййид Салмон Ҳусайний Надавийдан жудо бўлди.

Аллоҳ таоло бу мухлис, юксак мартабали олим бандасини раҳматига чулғасин, чеккан машаққатлари, тортган дардларини каффорат айласин, динига, мусулмон умматига қилган хизматларини, манфаатли илмларини садақаи жория ўлароқ ҳусни қабул қилсин, қабрларини муаттар ва мунаввар айлаб, Фирдавс жаннатларига етиштирсин!

Мавлоно Саййид Салмон Ҳусайний Надавий ҳазратларининг аҳли байтларига, яқинларига, барча шогирду мухлисларига, бутун Ислом умматига самимий таъзия изҳор қиламиз, Аллоҳ таолодан сабри жамил сўраймиз, ҳақларига қилинаётган барча хайрли дуоларни мустажоб қилишини тилаймиз.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда "Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз", деганлардир».
 

Мақолалар