Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали раҳбари Азизхон Султоновга падари бузруквори Илҳомхон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Юртимиз масжидларида 2026 йил 20 март – жума куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:
1. Андижон вилояти 06:40
2. Фарғона вилояти 06:40
3. Наманган вилояти 06:40
4. Тошкент шаҳар 06:50
5. Тошкент вилояти 06:50
6. Сирдарё вилояти 06:55
7. Жиззах вилояти 07:00
8. Самарқанд вилояти 07:00
9. Навоий вилояти 07:05
10. Бухоро вилояти 07:05
11. Қашқадарё вилояти 07:05
12. Сурхондарё вилояти 07:05
13. Хоразм вилояти 07:25
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:30
#namoz #vaqt #ramazon_hayiti
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати