frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Ҳамюртларимиз муборак сафарда (фото+)

19.01.2026   13372   1 min.
Ҳамюртларимиз муборак сафарда (фото+)

#Umra_2026 #Haj_va_umra_markazi 

Айни пайтда “Умра – 2026” мавсумининг навбатдаги гуруҳ зиёратчилари муборак диёрда ибодат ва зиёратлар билан машғул бўлмоқда. Хусусан, ҳамюртларимиз ихлос ва завқ ила умра амалининг тавоф ва саъйларини адо этдилар.

Шунингдек, Макка шаҳридаги Арафот, Нур, Савр тоғлари ҳамда Мино, Муздалифа водийларини зиёрат қилдилар. 


Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг ибодат ва дуоларини қабул қилсин! 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳамюртларимиз муборак сафарда (фото+) Ҳамюртларимиз муборак сафарда (фото+) Ҳамюртларимиз муборак сафарда (фото+) Ҳамюртларимиз муборак сафарда (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Юртимиз бўйлаб 6000 нафарга яқин ободонлаштириш ходимларига байрам ҳадялари улашилди

26.08.2026   6703   1 min.
Юртимиз бўйлаб 6000 нафарга яқин ободонлаштириш ходимларига байрам ҳадялари улашилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда юртимиз озодалигига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган 2500 нафардан ортиқ ободонлаштириш хизмати ходимларига озиқ-овқат жамланмалари тарқатди.

Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад машаққатли ва шарафли меҳнати ҳар доим ҳам кўзга кўринавермайдиган соҳа ходимларининг меҳнатини эътироф этиш, уларнинг қалбига байрам шукуҳи, хонадонларига қувонч киритишдир.

Инсон қадрини улуғлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби хайрли ишлар шу кунларда янада кенг қулоч ёзиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилди.

Шунингдек, ҳомийлар томонидан Республикамиз бўйлаб 3500 нафарга яқин ана шундай фидойи ходимларнинг кўнгли хушнуд этилди.

Бу каби хайр-саховатга йўғрилган байрам тадбирлари ўлкамизнинг барча гўшаларида давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари