Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан олиб бораётган очиқ ва самимий мулоқотлари фуқароларни қизиқтирган кўплаб масалаларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Қабуллар давомида ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, ўз вақтида ечим топаётгани қувонарли ҳол.
Бугун, 21 январь куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат, арз ва таклифларини эшитди. Қабул чоғида диний саволлар, имом-хатиблар фаолияти, масжидлар ҳолати ҳамда моддий ёрдам масалалари кўриб чиқилди.
Мурожаат қилганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар юзасидан тавсиялар ҳамда белгиланган тартибда моддий кўмак кўрсатилди.
Маълумки, бундай қабуллар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.
Улуғбек домла Насриддин ўғли,
Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси.