frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Совуқ кунларда ўқиладиган дуо

24.01.2026   20123   1 min.
Совуқ кунларда ўқиладиган дуо

#duo_zikr_sovuq


اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ


Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Дўзах аҳли жаҳаннамнинг жазирама иссиғидан нажот сўрайдилар ва уларнинг сўровига суяклари синиб кетадиган даражада кучли бўлган совуқ шамол берилади. Сўнгра дўзах аҳли яна ёлвориб иссиқлик сўрашади".

Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра.

Даврон НУРМУҲАММАД
 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди

14.09.2026   7481   1 min.
Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом ноиби Баҳодир домла Муҳаммадиев Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигида ўтказилган халқаро конференция доирасидаги «Буюк хизмат – Олий шараф» илмий-амалий кўрик-танловида ғолиб деб топилди.
 

Имом-домламизнинг илмий фаолияти, таълим соҳасидаги ташаббуслари ҳамда фидокорона меҳнатлари юқори баҳоланиб, у киши «Буюк хизмат – Олий шараф» халқаро эсдалик ва шараф нишонлари ҳамда махсус гувоҳнома билан тақдирландилар.


Баҳодир домлани ушбу юксак эътироф билан самимий қутлаймиз!


Аллоҳ таоло домламизнинг илмларини бундан-да зиёда қилсин, динимиз ва эл-юртимиз ривожи йўлидаги ижодий ва илмий фаолиятларига барака берсин! 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди
Ўзбекистон янгиликлари