Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2-курс талабалари учун 26 январдан 21 февралга қадар 4 ҳафталик танишув малакавий амалиёти ташкил этилди. Амалиёт назарий билимларни амалий тажриба билан уйғунлаштириш ва талабаларнинг касбий кўникмаларини оширишга қаратилган.
Талабалар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг таълим, Қуръон ва тажвид, масжидлар, халқаро алоқалар, кутубхона, хотин-қизлар ҳамда матбуот бўлимларида, шунингдек, Фатво маркази, «Вақф» фонди ва бошқа тизим ташкилотларида амалиёт ўтамоқдалар.
Амалиёт давомида улар иш жараёнлари билан танишиб, соҳа мутахассисларидан тажриба орттирмоқда, жамоада ишлаш ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантирмоқдалар.
Мазкур жараён талабаларнинг касбий салоҳиятини ошириш ва рақобатбардош мутахассис сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
مَوْلايَ صَلِّ وَ سَلِّمْ دَآئِماً أَبَداً عَلَى حَبِيبِكَ خَيْرِ الْخَلْقِ كُلِّهِم
Мавлаайа, солли васаллим дааиман абадан аъла Ҳабийбика хойрил холқи куллиҳим.
Maъноси: Эй Мавлом! Яралмишларнинг энг яхшиси бўлмиш Ўз ҳабибинг ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга доимий ва aбадий салоти салом ёғдир! (“Aл-aдъиятул-вopидax” 157-c).
Бу салавот ҳазрати Муҳаммад Бусирийнинг “Қасидаи бурда” асарида келган бўлиб, дуолардан олдин ва кейин айтса яхши.
«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан