Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Феврал, 2026   |   14 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:13
Қуёш
07:34
Пешин
12:42
Аср
15:59
Шом
17:44
Хуфтон
18:59
Bismillah
02 Феврал, 2026, 14 Шаъбон, 1447
Янгиликлар

Рамазон учун хатми Қуръон тадбирларига қорилар танланмоқда

02.02.2026   544   1 min.
Рамазон учун хатми Қуръон тадбирларига қорилар танланмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Рамазон ойида ўтказиладиган Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш анъанаси йўлга қўйилди.


Мазкур анъанани давом эттириш мақсадида 2026/1447-ҳижрий йил Рамазон ойида республикамиз бўйлаб ўтказиладиган Хатми Қуръон тадбирларида қатнашадиган қориларни саралаш учун барча вилоят вакилликларида суҳбатлар ташкил этиш режалаштирилган.


Жумладан, бугун — 2026 йил 2 февраль куни Тошкент вилояти, Андижон, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги масжидларда хатм ўқийдиган қорилар иштирокида суҳбатлар бўлиб ўтди.


Суҳбат давомида устоз қорилардан иборат ҳайъат томонидан иштирокчиларнинг Рамазон ойига тайёргарлик даражаси синовдан ўтказилиб, уларга зарур тавсиялар берилди. 

Al-Quran.uz

 

Рамазон учун хатми Қуръон тадбирларига қорилар танланмоқда Рамазон учун хатми Қуръон тадбирларига қорилар танланмоқда Рамазон учун хатми Қуръон тадбирларига қорилар танланмоқда Рамазон учун хатми Қуръон тадбирларига қорилар танланмоқда Рамазон учун хатми Қуръон тадбирларига қорилар танланмоқда Рамазон учун хатми Қуръон тадбирларига қорилар танланмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Болангизга насиҳат қилишдан чарчаманг

02.02.2026   817   1 min.
Болангизга насиҳат қилишдан чарчаманг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳар куни фарзандларимни боғчага олиб борар эканман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини эслатаман: “Таомланишдан олдин қўлларингизни ювинг, овқатни ўнг қўлингиз билан “бисмиллаҳ”ни айтиб енг, таомланиб бўлиб Аллоҳга ҳамд айтинг, Аллоҳни зикр қилишни унутманг, айниқса “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни кўп айтинг, жума кунлари салавот: “Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад”ни айтишни кўпайтиринг”.


Кунларнинг бирида болаларимни боғчага олиб кетардим. Одатдагидек кундалик одобларни унутмасликларини бирма-бир такрорлаб, эслатдим. Болаларимни боғча опасига топшириб, “Аллоҳим фарзандларим Ўзингга омонат. Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм”, деб ортимга қайтдим.

Шунда боғча опаси: “Фарзандларингиз жуда тарбияли. Ҳар сафар овқатланиб бўлишгач, дуо қилишади”, деди. Бу гапдан ниҳоятда қувониб кетдим. Чунки дилбандимнинг севикли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одобларидан бирига амал қилиши мен учун дунё ва ундаги жамики нарсалардан севимлироқдир. Шунда ҳаёлимда фақат бир гап айланарди: “Демак, фарзандларга одобни қайта-қайта эслатавериш, асло малолланмаслик ва эринчоқлик қилмаслик керак экан”.


Сиз кўзингиз қувончига қайси одобларни эслатяпсиз.....?

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар