frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Мир Араб олий мадрасасида соҳага оид устувор вазифалар белгилаб олинди

08.02.2026   19892   1 min.
Мир Араб олий мадрасасида соҳага оид устувор вазифалар белгилаб олинди

Мир Араб олий мадрасасига Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Азизбек Қаландаров ҳамда бир қатор масъул раҳбар-ходимлар ташриф буюрди.
 

 Ташриф доирасида Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси ҳамда Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом таълим муассасаси педагог-ўқитувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.


 Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмуни ва аҳамиятига атрофлича тўхталиб ўтдилар.


 Шунингдек, диний таълим тизимини янада такомиллаштириш, таълим сифати ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилди.


 Йиғилиш давомида таълим муассасаларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, илмий фаолият самарадорлигини ошириш, илмий изланишларни амалиёт билан уйғунлаштириш масалалари бўйича қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.


 Йиғилиш якунида таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш бўйича келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди. 

Mirarab.uz

Мир Араб олий мадрасасида соҳага оид устувор вазифалар белгилаб олинди Мир Араб олий мадрасасида соҳага оид устувор вазифалар белгилаб олинди Мир Араб олий мадрасасида соҳага оид устувор вазифалар белгилаб олинди Мир Араб олий мадрасасида соҳага оид устувор вазифалар белгилаб олинди Мир Араб олий мадрасасида соҳага оид устувор вазифалар белгилаб олинди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Бухоро: шарафли ўтмишдан буюк истиқбол сари" номли янги китоб-альбом нашр этилди

07.09.2026   30198   1 min.

Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, доцент Азалшоҳ Ҳамроев ҳаммуаллифлигида «Бухоро: шарафли ўтмишдан буюк истиқбол сари» номли салмоқли китоб-альбом чоп этилди.


Туркиянинг Истанбул шаҳридаги нуфузли «Mega basim» нашриётида юқори полиграфик сифатда чоп этилган ушбу 384 бетлик асар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган.


Китоб-альбомда Ислом цивилизацияси бешикларидан бири бўлган кўҳна Бухорои Шарифнинг уч минг йиллик шонли тарихи, бой маънавий-маданий мероси, шунингдек, буюк алломалар юртидаги муқаддас қадамжоларнинг ўрни алоҳида эътироф этилган.


Шу билан бирга, нашрда Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари ва ижтимоий тараққиёт юқори сифатли суратлар, аниқ маълумотлар ҳамда илмий асосланган матнлар орқали очиб берилган.


Мазкур нашр нафақат тарихий ва маърифий меросни ўрганишда қимматли манба, балки юртимиздаги тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва маънавий юксалишнинг ёрқин кўзгуси бўлиб хизмат қилади.


Янги китоб-альбом маърифатпарвар халқимиз ва китобхонларга муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари