Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Муалло ибн Фазл раҳматуллоҳи алайҳи айтади: "Ўтган солиҳлар олти ой Рамазонга етказишини сўраб Аллоҳга дуо қилишар, кейин олти ой бу ойдаги ибодатларининг қабул қилинишини сўраб илтижо этишар эди".
Яҳё ибн Касир раҳимаҳуллоҳ: "Аллоҳим, мени Рамазонга саломат етказгин, Рамазонни мен учун омон қилгин. Уни мендан мақбул ҳолида қабул этгин", деб дуо қиларди.
Озарбайжон сафари давомида Туркий давлатлар муфтийлари ва анжуман иштирокчилари Боку, Фузулий, Ағдам, Шуша сингари шаҳарлардаги муборак қадамжоларни зиёрат қилишди. Хусусан, Боку шаҳридаги Саййид Яҳё Бакувий зиёратгоҳи ва "Шаҳидлар хиёбони"да бўлдилар.
Ташкилотчилар илтимосига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ағдам шаҳридаги тарихий “Жума” масжидида турли давлатлардан келган муфтийлар, уламолар ва мартабали меҳмонларга пешин намозида имомлик қилиб бердилар.
Зиёратлар асносида уламолар томонидан Қуръони карим оятлари ўқилиб, қардош эллар тинчлиги, барқарорлиги ва бирдамлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати