Бу ўринда бир савол пайдо бўлади. Инсонда шунча катта-катта нуқсонлар бор экан. Агар бу нуқсонлар бирор машинада бўлса, уни биров сотиб оладими? Ҳеч ким сотиб олмайди. Бунга шоир ажойиб шеър битган:
Ту бо илми азал маро дийди,
Дийди онгаҳ, бо айб бихариди.
Ту бо илми ону ман бо айб ҳамон,
Рад макун, ончи худ писандийди.
Таржима
Азал илминг ила мени билдинг,
Айб ила кўриб ҳам мени олдинг.
Сенда ўша илм, менда нуқсон ҳануз,
Қайтармагин, нимани яхши кўрдинг.
Бу ерда ихтиёр қилишдан мурод Аллоҳ таоло бандаларининг шунча айб- нуқсонларига қарамасдан Ўзининг фазлу карами билан савдо қилиб, аҳднома ёзади ва уни барчага эълон қилади:
«Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди» (Тавба сураси, 111-оят).
“Жаннат” деганда фақатгина гўзал боғларни тушунмайлик. Балки жаннатда Аллоҳ таолонинг дийдори насиб бўлади. Худди Аллоҳ таоло бизнинг жон ва молларимизни Ўзининг дийдори эвазига сотиб олади. Чунки бу дунёда Уни кўриб бўлмайди. Субҳаналлоҳ! Қанчалик қиммат савдо қилди.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг "Илоҳий ишқ" китобидан
Нодир Одинаев таржимаси
Яхшилик ва саховат халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади. Ана шу эзгу анъаналар давом эттирилиб, "Вақф" хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали томонидан яна бир хайрли иш амалга оширилди.
Тошкент вилояти Янгийўл тумани Деҳқонобод МФЙ, Фаровон кўчаси 21-А уйда яшовчи, ҳозирги кунда Ижтимоий реестрда турувчи фуқаро Хушвақтова Лайлонинг яшаш хонадонлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли, унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди билан муносиб шароитда яшашини таъминлаш мақсадида янги 4 хонали уй-жой барпо этилди.
Мазкур хонадоннинг фойдаланишга топширилиш маросимида Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари ҳамда "Вақф" хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали раҳбари Мусохон домла Бобоев иштирок этиб, хонадон калитини соҳибасига тантанали равишда топширди.
Тадбир давомида хонадон соҳибаси ва унинг фарзандлари учун яратилган шароитлар кўздан кечирилиб, уларнинг келгуси ҳаёти фаровон ва баракали бўлиши ҳақига дуолар қилинди.
Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонларнинг эзгу амалларини даргоҳида қабул айласин.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали
Саховат ва меҳр-оқибат йўлидаги эзгу ишлар давом этади.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати