Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти), деганлар.
Эртага, 18 февраль куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади, инша Аллоҳ.
Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан қуйида танишинг:
Андижон –– 20:20
Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Қашқадарё –– 20:45
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:00
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:
أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривоятлари).
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.