13 март куни Жазоир Дин ишлари ва вақфлар вазири Юсуф Билмаҳдий Жазоир тарихида илк бор Варш ривоятидаги Қуръони каримнинг оддий ва брайл алифбосидаги нусхаси биринчи босқичда 5 минг донада чоп этилишини маълум қилди.
Ушбу кўзи ожизлар учун янги Брайл услубидаги мусҳаф ота-оналар Брайл алифбосида ўқийдиган болаларга ҳамроҳ бўлиши учун оддий шрифтда сўзларни ёзишга асосланган.
Жазоирнинг Брайл алифбосидаги Қуръони Aфрика мамлакатлари ва Парижнинг Марказий масжидида миллий даражада тарқатилишидан ташқари, Республика Президентининг кўрсатмалари тимсоли сифатида ҳам тарқатилади.
ЎМИ матбуот хизмати
Аллоҳ таоло айтади: "Уларни (Аллоҳнинг) Ўзи уларга танитган жаннатга киритур" (Муҳаммад сураси, 6-оят).
Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ: "Жаннат аҳли жаннатдаги уйларини таниб олишади. Ҳатто бир киши жаннатда ўз уйига дунёдаги уйига келгани каби бориб олади", деди.
Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи: "Яъни, улар жаннатда ўз манзилларини осон топадилар", деди.
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ: "Бу оят мўминларга берилган улуғ бир муждадир. Чунки дунёда улар сабр қилдилар, иймонларини мустаҳкам тутдилар. Энди жаннатда ўз маконларини Аллоҳнинг ҳидояти билан осонгина топадилар. Бу Аллоҳнинг уларга лутфидир", деди.
Аллоҳ таоло мўминлар ва тақводорларни Ўзи уларга тавсифлаб, таърифлаб берган жаннатга киритади. Бу жаннат улар учун аввалдан тайёрланган ва улар унда ўз манзилларини худди дунёдаги уйларини билгандек, осонгина топадилар.