2026 йил 2 апрель куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ва бош имом ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев ҳомийларни жалб қилган ҳолда пойтахтимиздаги «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига 80 миллион сўмга яқин компьютер, планшет ва бошқа маиший техника жиҳозларини ҳадя қилдилар.
https://t.me/MuslimShosh/39627
Бухоро шаҳридаги "Сайфиддин Бохарзий" (Шайх ул-Олам) жоме масжидида замонавий талаблар асосида барпо этилган янги таҳоратхона намозхонлар ихтиёрига топширилди.
Мазкур иншоот бир вақтнинг ўзида 70 нафаргача намозхонга хизмат кўрсатиш қувватига эга. Шунингдек, унда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус жиҳозланган 4 та алоҳида хона ҳам ташкил этилган.
Иншоот ёзги ва қишки мавсумларда ибодат қилувчилар учун максимал даражада қулай бўлган барча зарур шароитлар, жумладан, иситиш ва совитиш тизимлари билан тўлиқ таъминланган.
Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган ҳомийлар, меҳнат қилган қурувчи ва усталарнинг эзгу амалларини даргоҳида ҳусни қабул айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати