Бухоро вилоятидаги имом-хатиблар ва имом ноибларининг Қуръон қироати ҳамда тажвид бўйича билим ва малакаларини янада ошириш мақсадида махсус ўқув курси йўлга қўйилди.
Мазкур ўқув машғулотлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Қуръон қироати ва тажвид” фани бўйича етук устозлари томонидан олиб борилмоқда.
Ушбу курс орқали иштирокчилар Қуръон тиловатини тўғри, равон ва қоидаларга мувофиқ ўқиш борасида ўз билимларини мустаҳкамлаб, амалий кўникмаларини янада ривожлантирадилар.
Бу каби илмий-амалий машғулотлар диний соҳа вакилларининг малакасини ошириш, жамиятда соф ислом таълимотларини кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида диний-маърифий соҳада самарали фаолият юритаётган, жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ва ёшларни ёт ғоялардан асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари тақдирланди.
Тадбирда Қумқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Эшқобилов иштирок этиб, йиғилганларни қутлуғ байрам билан самимий муборакбод этди ҳамда уларнинг эл-юрт осойишталиги ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишдаги хизматларини юқори баҳолади.
Маросимда фидойи соҳа ходимларига туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ва байрам эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати