frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Уламолар ва ёшлар мулоқоти

10.04.2026   31237   1 min.
Уламолар ва ёшлар мулоқоти

Жорий йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ва Молиявий назорат ва тафтиш бўлими мудири Исломиддин домла Зуҳриддинов, Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камолов Наманган вилоятига ташрифи доирасида «Ҳидоя» ўрта махсус ислом таълим муассасасида бўлди.


Ташриф давомида ташкил этилган маданий-маърифий тадбирда соҳадаги ислоҳотларнинг бугунги ҳолати ва келажакдаги истиқболлари муҳокама қилинди. Зайниддин домла ўз маърузасида ёш авлоднинг маънавий қиёфаси, илмий салоҳияти ва одоб-ахлоқи масалаларига урғу бериб, толиби илмларга муҳим ҳаётий тавсияларини берди.


Талаба-ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва уларни диний-миллий қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилган ушбу учрашув очиқ ва конструктив мулоқот руҳида якунланди. 

Ravza.uz

 

Уламолар ва ёшлар мулоқоти Уламолар ва ёшлар мулоқоти
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

От изини той босар

14.08.2026   47714   1 min.
От изини той босар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўғил ҳар ойлик маошини онасига топширар, унинг юзидаги табассумни кўриб, ўзини дунёдаги энг бой инсон деб ҳисобларди.
Йиллар ўтиб, онаси оламдан ўтди. Навбатдаги маошини олган ўғил бир зум не қиларини билмай қолди-ю, бир қарорга келди: «Пулларни онамнинг номидан эҳсон қиламан».


Шу кундан эътиборан, у ҳар ой масжидларга сув куллерлари ўрнатишни одат қилди. Намозхонлар сув ичиб, онасининг ҳақига дуо қилишларидан қалби таскин топарди.


Кунлардан бир кун маҳалла масжидида янги куллер ўрнатилганини кўриб, «Аттанг, бу сафар кечикдим-а», деб ўкинди. Шунда ёнига имом келиб:


– Хайрли ҳадя учун раҳмат, – деди.

– Узр, адашдингиз, шекилли. Буни мен олиб келмадим...

– Йўқ, адашмадим. Буни сизнинг номингиздан ўғлингиз келтирди.

Орқасига ўгирилган ота жилмайиб турган ўғлига кўзи тушди.

– Болам, бунга пулни қаердан олдинг? – ҳаяжондан кўзлари ёшланди отанинг.

– Ота, анчадан бери менга берадиган пулларингизни йиғиб юргандим. Сиз бувижоним учун хайрли иш қилаётганингизни кўриб, мен ҳам сиз учун шундай қилишни истадим.


Отанинг кўзларидан қувонч ёшлари сизиб чиқди. У ўғлига насиҳат қилмаган, шунчаки ўз амали билан намуна бўлганди.


Ҳа, фарзандлар эшитган гапларини унутиши мумкин, аммо кўрган амалларини ҳеч қачон унутмайди. Бугун ота-онамизга қилган яхшилигимиз эртага фарзандларимиздан албатта қайтади.


Акбаршоҳ РАСУЛОВ