Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга бундай буюрди: “Бандаларимга айтгинки, ким Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, тун кирганда Мен билан суҳбатлашмасдан ухласа, у ёлғончи ошиқдир”.
Ахир, чин ошиқ ўз севгани билан ёлғиз қолишни истамайдими? Албатта, хоҳлайди. Шунинг учун, ким Аллоҳ таоло муҳаббатининг даъвосини қилса, тунлари ҳамма ухлаганда пешонасини саждага қўйиб, Ўз маҳбуби билан дил розларини арз қилсин.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг "Илоҳий ишқ" китобидан
Нодир Одинаев таржимаси
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимида янги ўқув машғулотлари бошланди.
12 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов талабалар учун «Хатоба» (нотиқлик санъати) фанидан илк дарсни ўтиб берди.
Машғулот давомида устоз ваъз-насиҳат қилиш санъати, минбар одоблари, тингловчи билан жонли мулоқот ўрнатиш сирлари ҳамда бугунги кун имом-хатиби зиммасидаги масъулиятли вазифаларга алоҳида тўхталди. Нотиқлик маҳоратига оид нозик жиҳатлар ҳаётий ва амалий мисоллар орқали очиб берилди.
Қизғин ва самимий руҳда ўтган дарс сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати