frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Ёлғончи ошиқ

21.04.2026   20212   1 min.
Ёлғончи ошиқ

Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга бундай буюрди: Бандаларимга айтгинки, ким Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, тун кирганда Мен билан суҳбатлашмасдан ухласа, у ёлғончи ошиқдир”.

Ахир, чин ошиқ ўз севгани билан ёлғиз қолишни истамайдими? Албатта, хоҳлайди. Шунинг учун, ким Аллоҳ таоло муҳаббатининг даъвосини қилса, тунлари ҳамма ухлаганда пешонасини саждага қўйиб, Ўз маҳбуби билан дил розларини арз қилсин.
 

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг "Илоҳий ишқ" китобидан
Нодир Одинаев таржимаси

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Олий маъҳаднинг 1-курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти билан таништирилди

13.09.2026   1347   1 min.
Олий маъҳаднинг 1-курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти билан таништирилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига янги қабул қилинган 1-курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла ҳамроҳлигида идора фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Танишув давомида талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тарихи, тузилмаси, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, таълим ва маърифат йўналишидаги лойиҳалар хусусида сўз юритилди.

Талабалар идора фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусидаги таълим ва касбий фаолиятлари учун муҳим маълумотларга эга бўлдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари