frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Компьютер ўйинлари - ёшлар соғлиғига таҳдид

13.05.2026   15625   1 min.
Компьютер ўйинлари - ёшлар соғлиғига таҳдид

Ноттингем (Буюк Британия) университетининг бир қатор тадқиқотчи олимлари томонидан олиб борилган изланиш ҳамда тажрибаларга кўра, компьютер ўйинларига муккасидан кетиш охир оқибат ёшларни чекиш ҳамда спиртли ичимлик истеъмол қилишга олиб бориши кузатилди.

Айниқса, Counter-Strike, Grand Theft Auto (GTA), Call of Duty: Black Ops II, Call of Duty: Modern Warfare 3 ҳамда Assassin’s Creed III каби компьютер ўйинларини мунтазам ўйнайдиган ёшлар билан бу ўйинларни ўйнамайдиган ёшлар ўртасида сўровнома олиб борилганда, бу ўйинларга ҳаддан берилган ёшларнинг аксарияти спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишлари аниқланди.

Даврон НУРМУҲАММАД

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Пахтачи туманида 60 нафар бола мактаб учун барча зарур нарсалар билан таъминланди

19.08.2026   115   1 min.
Пахтачи туманида 60 нафар бола мактаб учун барча зарур нарсалар билан таъминланди

Уларга мактаб кийимлари, пойабзал ва рюкзаклар бепул берилди.

Хайрия акцияси Тошкўприк масжиди имоми Дониёр Матлабов ташаббуси билан ўтказилди, хабар бермоқда «Самаркандский вестник» нашри.

Масжид аҳли ва ҳомийлар кўмагида 35 та эҳтиёжманд оила фарзандлари учун янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун барча зарур нарсалар харид қилинди. Совғалар мактаб ўқувчиларига топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари