frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ҲОЖИЛАРГА ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛМОҚДА

09.06.2026   14170   1 min.
МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ҲОЖИЛАРГА ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛМОҚДА

Ҳаж амалларини ниҳоясига етказиб, бирин-кетин она Ватанга қайтиш тадоригини кўраётган Макка шаҳридаги юртдошларимиз учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари, Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мутахассислари, таниқли имом-хатиблар ва элликбошилар томонидан ҳар куни маърифий суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Ушбу учрашувларда зиёратчиларга ҳожиликнинг мазмун-моҳияти, ушбу улуғ мақомнинг фазилатлари ҳамда ҳожининг одоб-ахлоқи ҳақида атрофлича тушунчалар берилмоқда. Айниқса, ҳаждан кейин шарафли мақомга муносиб ҳаёт кечириш, тақво, ҳалоллик ва эзгу амалларни кундалик ҳаёт мезонига айлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Шунингдек, халқимиз орасида учраб турадиган айрим ноўрин урф-одатлар, хусусан, ортиқча исрофгарчиликка олиб келувчи «ҳожи тўйи» каби маросимлардан сақланиш лозимлиги, ҳажнинг асл руҳи камтарлик, шукроналик ва хайр-саховат эканлиги таъкидланмоқда.

Шу билан бирга, ҳожиларнинг жамиятда эзгулик ва маърифат тарғиботчилари бўлишлари, маҳаллаларда аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёшлар таълим-тарбиясига ҳисса қўшиш, соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш ва юрт тараққиётига хизмат қилиш каби муҳим вазифалари хусусида ҳам зарур тавсиялар бериб ўтиляпти.

Маърифий суҳбатлар якунида Қуръони карим хатмлари бахшида қилиниб, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ҳамда Давлатимиз Раҳбари ҳаққига хайрли дуолар қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмат

МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ҲОЖИЛАРГА ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛМОҚДА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ҲОЖИЛАРГА ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛМОҚДА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ҲОЖИЛАРГА ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛМОҚДА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ҲОЖИЛАРГА ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛМОҚДА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ҲОЖИЛАРГА ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛМОҚДА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ҲОЖИЛАРГА ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛМОҚДА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ҲОЖИЛАРГА ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛМОҚДА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ҲОЖИЛАРГА ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛМОҚДА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

17.08.2026   28650   1 min.
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Ҳикматуллоҳ домла Абиевга падари бузрукворининг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айласин, жаннати Фирдавсдан жой ато қилсин, раҳматига олсин.

Марҳумнинг аҳли байти ва яқинларига гўзал сабр, сабрларига ажрлар ато этсин. Мусибатлари ўрнини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз У Зотга қайтамиз».

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари