frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади

07.07.2026   28187   1 min.
Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади

Бугун, 7 июль куни пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида йилнинг энг нуфузли тадбирларидан бири — «I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» номли халқаро анжуман бошланди.



Ушбу йирик анжуман Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) ҳамда қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Нуфузли форумда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин мартабали меҳмонлар — давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва етук уламолар иштирок этмоқда.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Имом Бухорий" ордени — юксак эҳтиром рамзи!

28.08.2026   111   2 min.

Куни кеча мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан муҳтарам Президентимиз томонидан юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ватандошларимиз тақдирланди.

Энг қувончлиси шуки, тадбирда диний-маърифий соҳада фидокорона хизмат қилиб келаётган, халқимизнинг маънавий юксалишига беқиёс ҳисса қўшаётган таниқли уламоларимиз ва фахрийларимизнинг заҳматли меҳнатлари юксак даражада эътироф этилди!

Хусусан, Диний идора тизимида узоқ йиллардан бери самарали хизмат қилиб келаётган устозлардан  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши раиси Шайх Абдулазиз Мансур, Самарқанд вилояти Пайариқ тумани "Имом ал-Бухорий" жоме масжиди фахрий имоми Маҳмуджон домла Ибодуллаев, Бухоро вилояти Когон тумани "Баҳоуддин Нақшбанд" жоме масжиди имом-хатиби Абдуғофур домла Раззоқов "Имом Бухорий" орденини Давлатимиз Раҳбаридан қабул қилиб олишди.

Устозларнинг илмий-маърифий фаолияти, халқ ичида маърифат улашишдаги фидойиликлари давлатимиз томонидан юксак қадрлангани бутун диний-маърифий соҳада меҳнат қилаётганлар учун катта фахр ва шарафдир.

Ушбу воқеа Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳага, миллий қадриятларимизни авайлаб-асраш ҳамда ривожлантиришга қаратилаётган изчил ва хайрли сиёсатнинг амалий ифодасидир.

Халқимизда қадимдан маърифат аҳлини улуғлаш, уларнинг заҳматли меҳнатини қадрлаш эзгу анъана саналади. Ислом таълимотида ҳам илм эгаларига алоҳида мақом ва ҳурмат билан қаралади. Зеро, Имом Термизий бобомиз ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир», дейилган.

Уламоларга кўрсатилаётган бундай эътиборнинг нечоғли хайрли экани қуйидаги ҳикматда ҳам ўз ифодасини топган. Улуғ зотлардан бири Товус раҳматуллоҳи алайҳ отасидан қуйидагича ривоят қилган: «Тўрт кишини ҳурмат қилиш суннатдир: олим, ёши улуғ инсон, подшоҳ ва ота» (Имом Абдураззоқ ривояти).

Мазкур юксак мукофот миллий ва диний қадриятларимизни тиклаш, Ислом маърифатини кенг тарғиб этиш, жамиятда бағрикенглик ва тинчлик-омонликни бардавом сақлаш йўлидаги кўп йиллик хайрли хизматларнинг муносиб эътирофидир.

Давлатимизнинг бундай эътибори диний соҳа ходимларига янада улкан масъулият юклайди, маънавий юксалиш йўлидаги хайрли хизматлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилади, инша Аллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари