Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўз акаси Сулаймон ибн Абдулваҳҳобнинг шогирди бўлган. Лекин у акасидан олган илмда ҳаддидан ошиб, ислом шариатида кўрсатмаси (устави) бўлмаган ва уламолар ҳам билмаган бидъат ишларни олиб келди.
Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб укасига раддия сифатида унинг сўзлари ботил экани ва сўзлари ислом шариатига муносиб эмаслигини баён қилиб бериш учун китоб ҳам ёзган.
"Бугуннинг масаласи тўғрисида Имом Бутий билан бирга" номли дастурдан.
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси
Cавол: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.