frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони Тошкент шаҳрида давом этмоқда

03.08.2026   27141   1 min.
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони Тошкент шаҳрида давом этмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2026–2027 ўқув йили учун кириш тест синовларининг 2-ҳудуд (Тошкент шаҳри) босқичига старт берилди. Имтиҳонлар 2–3 август кунлари Чилонзор туманидаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди Мажлислар залида ўтказилади.
 

Жараён шаффоф ва адолатли ўтиши учун Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси раҳбарлари ва мустақил кузатувчилар жараённи бевосита назорат қилмоқда.


Абитуриентларга қулайликлар ва муҳим эслатмалар:

  • Қулайлик: Абитуриентлар ўзлари ҳужжат топширган ҳамда ўзларига яқин бўлган диний таълим муассасасида имтиҳон топширишлари мумкин.

  • Магистратура: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратурасига ҳужжат топширган, араб тилидан сертификати бор абитуриентлар тестдан озод этилади. Улар 11 август куни ижодий имтиҳон топширади.

  • Зарур ҳужжатлар: Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт/ID-карта) ва рухсатнома.

  • Вақт: Рухсатномада кўрсатилган вақтдан 30 дақиқа олдин келиш талаб этилади. Soat 17:00 дан кечикканлар тестга киритилмайди.

  • Тартиб: Телефон, ақлли соат, шпоргалка ва бошқа электрон қурилмалардан фойдаланиш қатъиян ман этилади ҳамда четлатишга асос бўлади.

Манзил: Чилонзор тумани, Сугалли ота кўчаси, 5/1-уй.

Алоқа: +998 99 876 0310

Расмий манба: https://t.me/qabulmuslimuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони Тошкент шаҳрида давом этмоқда Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони Тошкент шаҳрида давом этмоқда Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони Тошкент шаҳрида давом этмоқда Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони Тошкент шаҳрида давом этмоқда Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони Тошкент шаҳрида давом этмоқда Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони Тошкент шаҳрида давом этмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Туркий давлатлар муфтийлари Боку шаҳрида жамланади

13.09.2026   9443   1 min.
Туркий давлатлар муфтийлари Боку шаҳрида жамланади

Жорий йилнинг 13–16 сентябрь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Йиғинларда туркий дунёнинг етакчи дин пешволари – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров, Туркманистон муфтийcи Раҳмон Қурбонмуродов кабилар бошчилигидаги туркий давлатлар уламоларидан иборат делегациялар иштирок этади.  

Мамлакатимиз делегацияси сафидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, Фатво маркази, ҳудудий вакилликлар ҳамда олий диний таълим муассасаларидан вакиллар жой олган.

Тадбирлар доирасида уламолар мусулмон уммати учун муҳим бўлган шаръий масалалар, замонавий фатволар ва муштарак ташаббусларни муҳокама қилиб, якуний ҳужжатларни имзолайдилар. Шунингдек, илмий-амалий анжуман, икки томонлама музокаралар ҳамда табаррук қадамжолар зиёрати ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари