Халқимиз азал-азалдан китоб ўқишга, илм ўрганишга интилган. Юртимиздан донғи дунёни тутган улуғ олимлар ва мутафаккирларнинг кўплаб чиққани ҳам бежиз эмас. Биз шундай илм-фан ватанининг фарзандлари эканимиздан фахрланишга ҳақли ва ўтган аждодларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга бурчлимиз. Албатта, китоб ўқиш инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан бошланган, бутун Республикамиздаги барча масжидларда кутубхона ташкил қилиш ва кенг оммага китобхонликни тарғиб қилиш ишлари Самарқанд вилоятида ҳам давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизнинг турли ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда давом этмоқда. Мазкур бош ғоя асосида масжидлар ва қабристонларда ҳам ҳашарлар ташкил этилиб, ҳудудлар тартибга келтирилмоқда.
Хусусан, масжидлар атрофи, қабристонлар ва уларга туташ ҳудудларда тозалаш, ободонлаштириш, дарахтларни парваришлаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундай хайрли ишлар юртимиз ободлигига ҳисса қўшиш, муқаддас масканлар ва аждодлар хотирасини эъзозлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ягона Ватан — ягона халқ!
Янги ҳаёт ва янги келажак сари биргаликда!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати