Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Ноябр, 2026   |   30 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:44
Қуёш
07:05
Пешин
12:12
Аср
15:27
Шом
17:11
Хуфтон
18:27
Bismillah
10 Ноябр, 2026, 30 Жумадул аввал, 1448
Янгиликлар

Янги тайинланган имомлар учун ўқув-семинар ўтказилди

11.09.2026   94824   1 min.
Янги тайинланган имомлар учун ўқув-семинар ўтказилди

#xabar #seminar #imom #malaka

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан диний соҳа ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш ва иш самарадорлигини юксалтириш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
 

Шу мақсадда 8–9 сентябрь кунлари Диний идоранинг Масжидлар билан ишлаш ҳамда Кадрлар бўлимлари ҳамкорлигида республикамиз бўйича янги лавозимга тайинланган 55 нафар имом-хатиб ва имом ноиблари учун икки кунлик ўқув-семинари ўтказилди.

Машғулотлар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов, Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори, шунингдек, Фатво маркази, Кадрлар билан ишлаш, Ички назорат бўлими мутасаддилари ўз йўналишлари бўйича маъруза қилдилар. 


Хусусан, соҳа мутасаддилари томонидан муваффақиятли имом бўлиш омиллари, гўзал қироат ва тажвид қоидалари, шаръий масалаларга тўғри ёндашиш, фаолият самарадорлигини баҳолаш (KPI), қонун-қоидаларга қатъий риоя этиш, меҳнат муносабатлари ҳамда жамоат билан ишлаш кўникмалари юзасидан зарур амалий тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Янги тайинланган имомлар учун ўқув-семинар ўтказилди Янги тайинланган имомлар учун ўқув-семинар ўтказилди Янги тайинланган имомлар учун ўқув-семинар ўтказилди Янги тайинланган имомлар учун ўқув-семинар ўтказилди Янги тайинланган имомлар учун ўқув-семинар ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳисобсиз ажр

10.11.2026   963   1 min.
Ҳисобсиз ажр

Қуръони каримда истиғфор айтишга амр қилинган: “Ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра” (Муҳаммад сураси, 19-оят).

 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Ким мўмин ва мўминалар учун истиғфор айтса, Аллоҳ таоло ҳар бир мўмин ва мўмина (ададича) унга яхшилик ёзади” (Имом Табароний ривояти).


Ҳадиси шариф барча мусулмонлар учун истиғфор айтиш буюк фазилат экани, уни бажарган кишига Аллоҳ таоло бу оламда яшаб ўтган жамики мўмин ва мўминалар сонича яхшилик (савоб) ёзиши хабар қилинмоқда. Бу эса ҳисобсиз ажрга эришиш учун ажойиб имконият.


Қуйидагича истиғфор айтиш матлубдир:

“Аллоҳуммағфир лил муъминийна вал муъминат, ал-аҳйаи минҳум вал амваат”.


Маъноси: “Ё Аллоҳ, ҳаёт бўлган ва оламдан ўтган мўмин ва мўминаларни мағфират қил”.


Раҳмат сўраб дуо қилиш:

“Аллоҳуммарҳамил муъминийна вал муъминат”.


Маъноси: “Ё Аллоҳ, мўмин ва мўминаларга Ўзинг раҳм қил”.

Юлдуз КОМИЛОВА, 
таржимаси

“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 5-сонидан

http://hidoyatuz.taplink.ws

Ўзбекистон янгиликлари