Москва мэрияси ислом мамлакатларидан сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда islamnews канали маълум қилган.
Пойтахтдаги туризм қўмитаси раҳбари Юлия Сюндюкованинг сўзларига кўра, мусулмон сайёҳларга хизматни яхшилаш режалаштирилган бўлиб, айни кунда сайёҳлик салоҳиятини намойиш этувчи тақдимотлар қўшни мамлакатларда ўтказилган.
“Муайян манзилни саёҳат қилаётган мусулмонлар ҳалол озиқ-овқат мавжудлигига эътибор беришади. Шунинг бу борада барча жойларда ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга меҳмонхоналарда жойнамоз ва диний адабиётларнинг мавжудлигига ҳам эътибор берилмоқда”, деди Сюндюкова.
Расмийнинг таъкидлашича, мусулмонлар учун туризмни ривожлантириш пойтахтнинг устувор йўналишларидан биридир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб), қарз эса ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) деган ёзувни кўрдим. Шунда "Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?" дедим. Жаброил алайҳиссалом: "Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтожнинг қўлига тушади", деди.