Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Апрел, 2025   |   1 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:55
Қуёш
05:23
Пешин
12:25
Аср
17:15
Шом
19:21
Хуфтон
20:44
Bismillah
29 Апрел, 2025, 1 Зулқаъда, 1446

Масжид саломи намози

09.01.2024   983   1 min.
Масжид саломи намози

Намозхон масжидга кирганида агар фарз намозлари адо этилмаётган бўлса, масжид билан саломлашиш ниятида ўқийдиган намози “таҳийятул масжид” дейилади.

Бу намоз икки ёки тўрт ракат ўқилади. Афзали тўрт ракат ўқишдир. Таҳийятул масжид намозини масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади.

Мабодо ўтириб олинган бўлса ҳам туриб ўқилади. Унда маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган.

Таҳийятул масжид намозини қуйидаги пайтларда ўқиб бўлмайди:

– Қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтларда;

– Аср намозини адосидан кейин шом намозини ўқиб бўлгунча;

– Бомдод намозини вақти киргандан бошлаб қуёш чиққунигача;

– Имом хутба қилаётган пайтда;

– Ҳайит куни қуёш чиққандан кейин ҳам то ҳайит намози ўқилгунигача.

Таҳийятул масжид намозини ўқиб бўлмайдиган вақтларда масжидга кирган киши Субҳааналлоҳи, валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййинаа Муҳаммадни айтса масжид ҳаққини адо қилган бўлади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Бирортангиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Бир масжидга бир кунда бир неча бор кирилса, бир марта ўқилган таҳийятул масжид намози кифоя қилади.

 "Суннатга мувофиқ намоз ўқинг" китобидан олинди.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлар билан учрашув

28.04.2025   2941   1 min.
Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлар билан учрашув

Наманган вилоятида фаолият юритаётган имом-ноиблар учун йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имомлик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, маҳаллаларда фуқаролар билан мунтазам ишлашлик ва ёт ғоялар таъсирига берилмаслик, айниқса, ижтимоий тармоқлар имкониятидан оқилона фойдаланиш, унда айрим динни ниқоб қилиб олган кимсалар томонидан тарғиб этилаётган мазҳабсизлик, радикализм ва бошқа экстремистик ғоялардан ўзимизни ва фарзандларимизни ҳимоялаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш,  бугунги кун имоми замонга зийраклик, теран фикр билан қараши, ўзининг устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг маънавий-маърифий соҳада эҳтиёжларини қондириш учун доимо изланиб, хизмат қилишларига алоҳида ўрғу берилди. 

Учрашув мобайнида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Олимжон Жўраев тўғри йўлдан адашганлар қисматини ўз ҳаётий мисоллари ва ёшларда ёт ғояларга қарши иммунитетини шакиллантиришнинг муҳим жиҳатлари ҳақида таъсирли суҳбат қилиб берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлар билан учрашув Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлар билан учрашув Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлар билан учрашув Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлар билан учрашув Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлар билан учрашув Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлар билан учрашув Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлар билан учрашув Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлар билан учрашув
МАҚОЛА