Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Май, 2025   |   21 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:24
Қуёш
05:01
Пешин
12:25
Аср
17:27
Шом
19:42
Хуфтон
21:12
Bismillah
19 Май, 2025, 21 Зулқаъда, 1446

Индонезиянинг туристик уюшмаси билан зиёрат туризми бўйича меморандум имзоланди

13.02.2023   805   1 min.
Индонезиянинг туристик уюшмаси билан зиёрат туризми бўйича меморандум имзоланди

Жакартада Ўзбекистон ва Индонезия туризм, бизнес ва маданият анжумани ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир мамлакатимиз элчихонаси ва Индонезиянинг Ҳалол турмуш тарзи маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда индонезиялик зиёратчиларни Ўзбекистон сайёҳлик масканларига жалб қилиш, биргаликда чартер рейсларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли шерикликнинг бошқа масалалари юзасидан келишиб олинди.

Ўзбекистон туристик агентликлари ва Индонезиянинг ҳаж ва умра дастурларига ихтисослашган “ASITA”, “ASTINDO”, “Sapuhi”, “Amphuri” ассоциациялари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида, шунингдек, Самарқанд туризм маркази ва “Асита” туристик уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Бош имом “Хадичаи кубро” мадрасасида бўлди

15.05.2025   6490   1 min.
Бош имом “Хадичаи кубро” мадрасасида бўлди

Аёл-қизларнинг ҳар томонлама билим эгаллаши ҳар бир даврда долзарб ҳисобланган. Зеро, улар эртанинг эгалари бўлган келажак авлоднинг тарбиячиларидир. 
 

Шаҳримиздаги "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга даргоҳ ҳисобланади. 


Бугун, 15-май Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюриб, илм олаётган қизлар билан самимий мулоқот олиб бордилар.

Тадбир якунида ислом билим юрти учун кондиционер ва электродоска тақдим этилди. Яхши тилаклар ва хайрли дуолар билан учрашув якунланди.

MuslimShosh.uz

 

Бош имом “Хадичаи кубро” мадрасасида бўлди Бош имом “Хадичаи кубро” мадрасасида бўлди Бош имом “Хадичаи кубро” мадрасасида бўлди Бош имом “Хадичаи кубро” мадрасасида бўлди Бош имом “Хадичаи кубро” мадрасасида бўлди Бош имом “Хадичаи кубро” мадрасасида бўлди Бош имом “Хадичаи кубро” мадрасасида бўлди Бош имом “Хадичаи кубро” мадрасасида бўлди Бош имом “Хадичаи кубро” мадрасасида бўлди Бош имом “Хадичаи кубро” мадрасасида бўлди