Тожикистон Диний қўмита раҳбари Сулаймон Давлатзода Душанбе шаҳрилаги Катта масжид расман 2023 йилнинг иккинчи чорагида очилишини айтди.
Asia Plus маълумотларига кўра, Давлатзода масжид Қатар томонининг Душанбега ташрифи чоғида ва Қатар делегацияси иштирокида очилиши кераклигини айтди.
Тожикистон расмийларига кўра, Марказий Осиёдаги энг йирик масжид ҳисобланган ушбу масжид 2020 йилнинг август ойида очилиши керак эди, аммо Covid-19 эпидемияси туфайли қолдирилган эди.
Аввалроқ, Қатар амирининг Тожикистонга ташрифи коронавирус тарқалиши туфайли қолдирилди. Шундай қилиб, масжиднинг пойдеворига биринчи ғишт 2009 йилнинг октябрь ойида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон томонидан қўйилган. Лойиҳанинг қиймати 100 миллион долларни ташкил этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 10 май куни Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида Қўрғонтепа туманидаги “Юнус Али Охунд” жоме масжидида вилоятнинг шаҳар ва туманлари бош имом-хатиблари, отинойилар ва ҳожилар иштирокида Қўрғонтепа тумани хамда Хонобод шаҳрида фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатибларининг фаодият самарадорлигини ошириш юзасидан сайёр семинар йиғилиши ўтказилди.
Даставвал семинар иштирокчилари бўлган шаҳар-туман бош имом-хатиблар, отинойилар томонидан ўзларига бириктирилган хонадонларга кириб, аҳоли билан юзма-юз кўришиб, уларга маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди. Сўнг эса шаҳар-туман бош имом-хатиблари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо этиб, намозга келган жамоатга маърифий суҳбатлар қилиб бердилар.
Семинар йиғилишида эса нотиқлар томонидан Қўрғонтепа тумани хамда Хонобод шаҳридаги масжидларнинг фаолияти ҳақида кенг маълумотлар берилиб, туманида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлиги ошириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, тумандаги Масжид имом-хатиблик фаолиятида намунали ва фаол мехнат қилаётган имом-хатиб вилоят бош имом-хатибининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Семинар якунлангач эса, қозидомла бошчилигида масжид ҳудудига яхши ниятлар ила ўн туп манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
Андижон вилоят вакиллиги Матбуот хизмати