Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Май, 2025   |   10 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:40
Қуёш
05:12
Пешин
12:25
Аср
17:20
Шом
19:31
Хуфтон
20:57
Bismillah
08 Май, 2025, 10 Зулқаъда, 1446

Марокашлик футболчилар муҳтожларга 25 миллион доллар хайрия қилишди

23.12.2022   1192   1 min.
Марокашлик футболчилар муҳтожларга 25 миллион доллар хайрия қилишди

Марокаш қироли Муҳаммад VI бин Ҳасан Қатарда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатидан сўнг Марокаш миллий терма жамоаси футболчиларини қабул қилди. Шу билан бирга қирол бундай халқ қаҳрамонларини тарбиялаган оналарни ҳам таклиф этди. Подшоҳ футболчиларнинг оналари билан суҳбатлашди, сўнг ҳамма билан биргаликда суратга тушди. Қабул якунида Марокаш миллий терма жамоа футболчилари ўзларининг 25 миллион доллар мукофот пулларини камбағал ватандошларига хайрия қилишга қарор қилганини маълум қилишди.

Халқаро алоқалар бўлими ходими
И.Аҳмедов тайёрлади

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди

08.05.2025   41   1 min.
Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди

Аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш – одамийликнинг олий мезони ва халқимизга хос азалий қадрият эканлигининг далолатидир.


9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида хизмат қилиб, нафақага чиққан бир гуруҳ фахрийлар ҳолидан хабар олинди.


Зиёрат давомида Диний идора тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, ёшларга ибрат бўлган устозлар уйларига борилиб, уларга эҳтиром билдирилди. Ҳадялар улашилди.


Шу билан бирга, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Абдурашид қори Баҳромов, Усмонхон домла Алимов, Абдураззоқ ҳожи Юнусов, Анвар қори Турсунов каби марҳум улуғларимизнинг хонадонларига борилиб, оила аҳллари ҳолидан хабар олинди.


Шунингдек, бундай тадбирлар жойлардаги вакилликлар томонидан ҳам амалга оширилиб, ҳеч ким эътибордан четда қолмади. Бундай тадбирлар орқали Ислом динида ўтганлар хотирасига эҳтиром, тирикларни қадрлаш, устозлар ўгитларидан баҳраманд бўлиш каби хайрли анъаналар бардавом бўлади. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди Фахрийлар ва марҳум уламолар оилаларидан хабар олинди
Ўзбекистон янгиликлари