Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида Яқин Шарқ минтақасидаги йирик сайёҳлик компанияларидан бири «Golden Arrow» раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Музокаралар чоғида Ўзбекистонга Яқин Шарқ давлатларидан сайёҳларни жалб қилиш, шунингдек, компания вакилларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунлари бўйича «Golden Arrow» компанияси раҳбарияти Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига сайёҳларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Cафарга чиқувчиларнинг ҳаққига дуо қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан саналади. У зот алайҳиссалом:
أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِيْنَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ
“Аставдиъуллоҳа дийнака ва амаанатака ва хавотийма амалика”, деб саҳобаларни сафарга кузатар эдилар.
Маъноси: “Динингизни, омонатингизни ва амалларингиз хотимасини Аллоҳга топшираман”.
Ҳожиларни кузатишда қуйидаги дуоларни қилиш тавсия этилади:
1. Аллоҳим, ҳожиларнинг сафарларини осон қилгин. Уларни Сенга топширдик.
2. Аллоҳим, ҳожиларни сафарлари давомида ҳар қандай бало ва ёмонликлардан асрагин ҳамда оилалари бағрига соғ-саломат қайтаргин.
3. Аллоҳим, ҳожиларнинг дуо, ибодатларини ва қалбларидаги барча шаръий ният ҳамда мақсадларини ижобат этгин. Гуноҳларини мағфират, тавбаларини қабул қилгин.
4. Аллоҳим, ҳожиларнинг ибодатларини Ўзинг учун холис қилинган амаллар қаторида қабул айлагин.
Аллоҳнинг фарз ибодатини адо этишга отланган муҳтарам юртдошим Аллоҳ таоло юртимиз, халқимиз ҳаққига қиладиган барча дуоларингизни қабул этсин. Дуоларингизда бизни ҳам унутманг!
Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур ва гуноҳларингиз мағфур бўлсин!
Даврон НУРМУҲАММАД